» » Бугун ўзбек халқининг буюк фарзанди, атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов 103 ёшга тўлди

Бугун ўзбек халқининг буюк фарзанди, атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов 103 ёшга тўлди

06 ноябрь 2020 г 1 553 Комментарии: 0

Жиззах политехника институти ташаббуси билан Жиззах шаҳрида ўзбек халқининг буюк фарзанди, атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 103 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Шароф Рашидов 1917 йил 6 ноябрь куни Жиззахда деҳқон оиласида таваллуд топган. 1934 йил Жиззах педагогика техникумини, 1941 йил Самарқанд дорилфунунини тугатган. 1959-1983 йилларда Ўзбекистон Компартиясининг Биринчи котиби бўлиб ишлаган.

Адибнинг катта наср намуналари бўлган «Ғолиблар», «Бўрондан кучли», «Қудратли тўлқин» романларида урушдан кейинги Ўзбекистон халқининг тикланиш йилларидаги меҳнат жасоратлари бадиий ифодасини топган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!