Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » “Суффа” платоси ҳудудида “Зомин” туристик-рекреацион зонаси ташкил этилади

“Суффа” платоси ҳудудида “Зомин” туристик-рекреацион зонаси ташкил этилади

12 ноябрь 2020 йил
500
0

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги зиммасига икки ой муддатда Зомин тумани “Суффа” платоси ҳудудида “Зомин” туристик-рекреацион зонасини ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини киритиш юклатилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  “2020-2022 йиллиларда Жиззах вилоятининг Зомин туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айтиб ўтилган.

Қарорга кўра, ташкил этилиши режалаштирилган туристик-рекреацион зона ҳудудида замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятга эга бўлган бошқа объектлар, шунингдек, замонавий муҳандислик инфратузилмаси объектларини ташкил этишни назарда тутилган.

Қарорнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишинигиз мумкин.

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар