» » Жиззахда адлия бошқармаси "Тадбиркор - нима муаммо бор?" номли акцияга старт берди

Жиззахда адлия бошқармаси "Тадбиркор - нима муаммо бор?" номли акцияга старт берди

16 ноябрь 2020 г 975 Комментарии: 0

Ушбу тадбир доирасида Жиззах вилоят адлия бошқармаси, Савдо саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ва Жиззах вилоятида фаолият кўрсатувчи Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони билан ҳамкорликда Жиззах вилоятидаги жами 12 та Кичик саноат зоналаридаги фаолият кўрсатувчи тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш, уларнинг қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш мақсадида жойига чиққан ҳолда суҳбатлар ўтказилиши ҳақида келишув имзоланди.

Бугунги тадбир Жиззах шаҳар "Сўлоқли" кичик саноат зонасида ўтказилди.

Ҳудудда фаолият юритаётган жами 13 нафар тадбиркорлар билан суҳбат ўтказилиб, уларни кийнаётган муаммолари ўрганилди.

Суҳбатлар жараёнида, ушбу ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлар томонидан солиқ, банк соҳасида, электр, сув ва газ таъминотида муаммолар борлиги маълум бўлди ҳамда тегишли тартибда тадбиркорларнинг мурожаатлари қабул қилиниб ижрога қаратилди. 

Бундан ташқари, тадбир иштирокчилари мазкур ҳудудда фаолият юритаётган "HAQIQAT-OTABEK" КТИЧК, "AS-SHAR BIZNESS" ва “KEYS LUKC” масулияти чекланган жамиятлари фаолияти билан яқиндан танишишди.

Жиззах вилоят Адлия бошқармаси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!