Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззах тарвуз етиштириш бўйича Республикада 2-ўринда бормоқда

Жиззах тарвуз етиштириш бўйича Республикада 2-ўринда бормоқда

17 ноябрь 2020 йил
302
0

2020 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон қиймати 11,7 млн долларга тенг бўлган 48,9 минг тонна тарвуз экспорт қилган.

ДСҚ маълумотларига кўра (https://t.me/usmonabdurasulov/638), бу йил мамлакатимизда етиштирилган тарвузлар 13 та хорижий давлат бозорларига етказиб берилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 43,1 минг тоннага, яъни қарийб 8,5 бараварга ошган.

Ўтган 9 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп тарвуз экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон – 32,6 минг тонна;
Россия – 12,0 минг тонна;
Қирғизистон – 3,6 минг тонна;
Беларусь – 272,9 тонна;
Украина – 202,7 тонна.

Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг 9 ойида энг кўп тарвуз экспорт қилган ҳудудлар:

Қашқадарё вилояти – 8,1 минг тонна;
Жиззах вилояти – 6,2 минг тонна;
Сирдарё вилояти – 5,7 минг тонна;
Хоразм вилояти – 5,0 минг тонна;
Тошкент вилояти – 4,6 минг тонна;
Андижон вилояти – 4,6 минг тонна.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар