Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда саховат ва кўмак хайрия тадбирлари давом этмоқда

Жиззахда саховат ва кўмак хайрия тадбирлари давом этмоқда

20 ноябрь 2020 йил
193
0

Айни кунларда “O’zLiDeP 17 ёшда: 17 минг оилага саховат ва кўмак” лойиҳаси доирасида бутун республикамизда бўлгани каби  Жиззах вилоятида ҳам партия маҳаллий Кенгашлари фаоллари, депутатлар ва тадбиркорлар томонидан кам таъминланган, муҳтож оилаларга хайрия ёрдамлари кўрсатиб келинмоқда.

Халқ депутатлари Зомин тумани  Кенгаши депутати  Беҳзод Шукуров ташаббуси билан тумандаги “Тўрттом” МФЙда яшовчи муқим даромад манбаига эга бўлмаган Азамат Фармонов оиласига бир бош қорамол олиб бериш билан биргаликда ҳомийлар ва туманнинг фаол ёшлари ёрдамида  молхона ҳам қуриб берилди.

Мирзачўл туманида эса халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Сирож Назаров бошчилигидаги фаоллар тумандаги 22 та хонадонга кириб, аҳволларидан хабар олдилар ҳамда уларга озиқ-овқат маҳсулотларини топширдилар.

Шундай саховат ва кўмак тадбири Жиззах шаҳрида ҳам ташкиллаштирилмоқда. Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари А.Хужаков, Ш. Бустанов, М.Абдусатторовалар шаҳардаги 35 та кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олишди. Уларга озиқ-овқат маҳсулотлари билан биргаликда фарзандларига ўқув қуроллари ҳам совға қилинди.

Дўстлик туманидаги 30 та кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олган фаоллар гуруҳига халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Шоҳруҳ Тангяриков бош бўлди. Акция давомида нафақат хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди, балки  бир қатор муаммоли масалалар юзасидан қилинган мурожаатлар ҳам ижобий ҳал қилинди.

“O’zLiDeP 17 ёшда: 17 минг оилага саховат ва кўмак” лойиҳаси доирасидаги бу каби хайрия тадбирлари вилоятнинг бошқа туманларида ҳам қизғин давом этмоқда.

O’zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши

Матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар