Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Арнасойдаги сайёр қабулда куз-қиш мавсумига оид мурожаатлар тингланди

Арнасойдаги сайёр қабулда куз-қиш мавсумига оид мурожаатлар тингланди

21 ноябрь 2020 йил
181
0

Арнасой туманидаги Янгибўстон маҳалласида туман прoкуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳ иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда иштирок этган янгибўстонлик фуқаролар томонидан куз-қиш мавсумининг асосий муаммоси бўлган электр энергияси, газ баллонлар билан таъминлаш ҳамда бандлик масалалари кўтарилди.

Туман мутасадди раҳбарлари томонидан фуқаролар билдирган маҳаллий даражадаги муаммолар қисқа фурсатларда ҳал этилиши маълум қилиниб, аҳоли бандлигини таъминлашда туманда мавжуд бўлган 886 та бўш иш ўринлари таклиф этилди.

Сайёр қабул якунида 3 нафар фуқаролар “ARNASOY GOLD ТЕХ" МЯЖга, 1 нафар фуқаро туман тиббиёт бирлашмасига ишга қабул қилинди, 4 нафарига суйилтирилган газ баллонлари топширилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар