» » Жиззахда зўравонликни олдини олиш бўйича брифинг ўтказилди

Жиззахда зўравонликни олдини олиш бўйича брифинг ўтказилди

25 ноябрь 2020 г 1 032 Комментарии: 0

Аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш Халқаро кунидан бошлаб 10 декабрь – Инсон ҳуқуқлари кунигача бўлган даврни қамраб олувчи 16 кунлик “Зўравонликсиз 16 кун” бутун дунё бўйлаб аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш акцияси Республикамиз миқёсида ҳар йили кенг қамровда ўтказилиб келинади.

Бугун Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Республика марказининг вилоят худидий  бўлинмасида жорий йилнинг 25 ноябрьдан 10 декабрга қадар ўтказилиши режалаштирилган акция бошланиши олдидан бир қатор давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда тарғибот-ташвиқот тадбирлари бўйича Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, ИИБ, Адлия Бошқармаси, ТТБ, ОАВ, Нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идоралари вакиллари иштирокида брифинг ташкил этилди.

Брифинг доирасида зўравонлик тўғрисида, унинг турлари ва унинг оқибатида юзага келадиган муаммолар ва хуқуқий оқибатлари, ушбу йўналиш бўйича 2019 йил 02-сентябрдаги Ўзбекистон Республикасининг №561-сонли “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ҳамда № 562-сонли “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг хуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаснинг 2020 йил 4 январдаги “Хотин-қизлар тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3-сонли Қарори хусусида маълумот бериб, уларнинг мазмун-моҳияти бўйича тушунтириш берилади, ҳамда зўравонликка учраган аёлларга ИИБ профилактика хизмати томонидан “Ҳимоя ордери” берилиши, унинг амал қилиш муддати ва унинг тартибини бузганда келиб чиқадиган маъмурий жавобгарлик масаласи юзасидан ҳамкорлар вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари Г.Ҳамраева, вилоят ИИБ ҲПБ катта инспектори С.Холмирзаева, Республика “Истиқболли Авлод” ижтимоий-ахборот марказининг вилоят бўлими юристи Э.Мурадов томонидан тушунтиришлар берилади.

Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш хамда ўз жонига қасд қилишни олдини олиш Республика марказининг вилоят худудий бўлинмаси фаолияти, зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахслар билан ишлаш ва уларга ёрдам кўрсатиш тартиби, мазкур жараёнда турли давлат ташкилотлари билан хамкорликда иш олиб борилишини, марказ томонидан зўрликка учраган аёлларга ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик ҳамда тиббий ёрдамлар бепул кўрсатилиши ва уларнинг шахси сир сақланиши ҳақида тушунчалар берилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!