» » МДҲнинг энг яхши талабаси Жиззахлик ёшлардан бири бўлди

МДҲнинг энг яхши талабаси Жиззахлик ёшлардан бири бўлди

30 ноябрь 2020 г 1 380 Комментарии: 0

Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси «МДҲнинг энг яхши талабаси-2020» халқаро танловида ғалаба қозонди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Иқтисодиёт факультети 3-босқич талабаси Достонбек Рустамов Нурсултон шаҳрида ўтказилган «МДҲнинг энг яхши талабаси-2020» халқаро танловида 14 мамлакат ичидан «Рақамли иқтисодиёт ва инновацияларни бошқариш» йўналиши бўйича иштирок этиб, фахрли биринчи ўринни эгаллади.

Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади МДҲ давлатларининг олий таълим муассасалари талабаларини қўллаб-қувватлаш, илм-фан, техника ривожланишига ҳисса қўшаётган ёшларни аниқлаб, уларни муносиб рағбатлантириш ҳисобланади.

Танлов натижаларига кўра, Достонбек Рустамов илмий ишлари, қўлга киритган ютуқлари ва танлов давомидаги саралаш жараёнлари ҳисобга олинган ҳолда I ўринга муносиб деб топилди ва «МДҲнинг энг яхши талабаси-2020» ёзуви туширилган кўкрак нишони ва I даражали диплом билан тақдирланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!