» » Форишда ҳунарманд аёлларнинг иш балан бандлиги таъминланмоқда

Форишда ҳунарманд аёлларнинг иш балан бандлиги таъминланмоқда

06 август 2018 г 3 302 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони алоҳида аҳамиятга эга ҳуқуқий-норматив ҳужжатҳисобланади.

Мазкур тарихий фармон асосида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятининг устувор йўналишлари белгиланиб, оилалар мустаҳкамлиги, хотин-қизлар бандлиги, улар ўртасида жиноятчиликни камайтириш каби қатор йўналишларда иш олиб боришнинг самарали механизми ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон миллий тикланиш демократик партияси туман кенгаши ҳамда вилоят «Ҳунарманд» уюшмаси ҳамкорликда туманда хотин-қизларнинг иш билан бандлигини таъминлаш,ҳунармандчиликка йўналтириш, бу борада уларга ҳар томонлама кўмак кўрсатишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулнора Исмоилова, «Ҳунарманд» уюшмаси вилоят бўлими вакили Р.Шукуров, сўзга чиқиб, аёллар бандлигини таъминлаш, маҳаллаларда ҳунармандчилик билан шуғулланаётган аёлларни аниқлаш, иш билан банд бўлмаган хотин-қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка,ҳунармандчиликка кенг жалб этиш ҳақида сўз юритилди.

Даврон МАХАТОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!