» » Мирзачўлликларни сигир сутидан даромади ортмоқда

Мирзачўлликларни сигир сутидан даромади ортмоқда

07 август 2018 г 2 657 Комментарии: 0

Улкан бунёдкорлик ишлари билан ғалаба майдонига айланган "Ғалаба” маҳалласига йўлингиз тушса, каттагина чорва комплексини кўриб кўзингиз қувнайди.

Бир томонда бир қатор бўлиб,охурдан бошини чиқариб емишини кавшаётган сигирлар, бир томонда яна бирқатор бузоқлар... Ичкарига мўралаб дастлаб ушбу манзарага маҳлиё бўлиб турганимизда, ҳар бир қорамолга кўз-қулоқ бўлиб турган ишчиларга рўбарў келдик.

"Ҳормангизлар” дейишимиз билан улар "Бор бўлинг”дан сўнг очиқ чеҳра билан салом-аликка ўтишди. Биз билан биринчи қўл беришган инсон, бир қараб адашмаган эканмиз, шу масканнинг мутасаддиси – Мирзачўл чорва комплекси” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Файзулла Холмирзаев экан.

– Ҳар бир молнинг ўз эгаси бор, – дейди Файзулла ака. – Ушбу маҳалладаги кам таъминланган оилаларга жами 100 бош она-бола сигир имтиёзли кредит асосида олиб берилган. Уларни жамлаб, ушбу комплексда молларга қараймиз. Сигирлар бу ерда шартнома асосида сақланади.Ҳар бир сигир ўртача 8 литрдан сут беради. Сутнинг литрини шу ердаги сутни қабул қилиш шохобчаси 4 мингдан сотиб олади.

Бизга оддий арифметикани ечиб берган ҳисобчи Ҳабибулло Турдиевнинг ҳисоб-китобиданқойил қолдик. Ўзингиз ўйланг, қорамолнинг эгаси сутдан ойига 900 минг сўм атрофида пул топади. Молга қараб бергани учун шартномага кўра комплексга 300 минг сўм тўласа, 600 минг сўм ёнига қолади. Бу ҳар бир оила учун ёмон даромад эмас. Агар қайсидир оила кредитга уй олган бўлса, ўша даромади кредит тўлови учун ўтказиб берилади. Энг муҳими, сигирнинг бузоғи фойдага қолади. (Айтганча, ҳисобчи Ҳабибуллонинг турмуш ўртоғи Дилбар эса тикувчилик цехида фаолият кўрсатмоқда.)

Ҳозирда 20 нафар ишчи хизмат қилаяпти. Шундан 15 нафари сут соғувчилардир.

Бу ерда жамланган сут ижтимоий объектларга, мактабгача таълим муассасаларига олиб кетилмоқда.Бу ерда ветеринария бўлимиҳам очилган. Иккита ветеринар ушбу бўлимда доимий навбатчилик қилади. Қорамоллар сунъий қочирилади.

Файзулла аканинг айтишича,ушбу компекс ёнидан яна 200 ўринга мўлжалланган қўй, эчкилар сақланадиган комплекс қурилиши ҳам бошлаб юборилган. У ерга 4-5 литр сут берадиган зотли эчкилар олиб келиш мўлжалланган. Шунингдек, сутни қайта ишлайдиган миницех ишга тушириш ҳам режада бор. Бу миницехга уч хил – қаймоқ, творог, музқаймоқ ишлаб чиқарадиган ускуналар олиб келинади.

Ушбу комплекс ҳашар йўли билан қурилди. Бош ҳашарчи – Жиззах вилоят бозорлар уюшмасининг хайрли саъй-ҳаракатлари билан бунёд этилган бу комплексда элнинг ризқи бутун бўлишини, меҳнатлари келажак авлодга ҳам хизмат қилишини тилаб қоламиз.

Шоди ОТАМУРОД

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!