» » Манасда истеъмолчиларнинг электр энергиясидан бўлган қарздорлиги тугатилди

Манасда истеъмолчиларнинг электр энергиясидан бўлган қарздорлиги тугатилди

09 август 2018 г 2 780 Комментарии: 0

Дўстлик тумани, Манас ҚФЙда истеъмолчиларнинг электр энергиясидан бўлган қарздорлиги тугатилди.

Энергия ресурслари истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилгани бунда асосий омил бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 ноябрь кунги "Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига кўра Дўстлик тумани, Манас ҚФЙда аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини ташкиллаштириш мақсадидаги "Ободқишлоқ” дастури доирасида аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларнинг энергия ресурслари истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилди.

Таъкидлаш жоизки, шу кунга қадар назорат ва ҳисобга олишнинг самарали тизими мавжуд эмаслиги сабабли электр ва газ таъминоти корхоналари фаолиятида доимий ошиб борувчиқарздорлик юзага келишига, энергия ресурслари етказиб беришда мунтазам узилишларга ва тармоқкорхоналарининг оғир молиявий аҳволига олиб келган кўплаб жиддий камчиликлар тўпланибқолган эди.

Манас ҚФЙда энергия ресурслари истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими жорий учун эски электр симлари 3,8 км. юқори кучланишли, 12,5 км. паст кучланишли янги, замонавий ҳимоя қобиғига эга симларга алмаштирилди. Шунингдек, 11 та турлиқувватга эга трансфармоторлар ўрнатилди.

Хулоса қилиб айтганда, бу тизим истеъмолчи ва электр тармоқлари ўртасидаги ҳисоб-китоб механизмини янада такомиллаштириш ҳамда электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида ундириш, мавжуд қарздорликларни тугатиш ва тармоқдан ноқонуний уланишларни олдини олиш каби асосий муаммоларни бартараф этилишида катта натижа беради. Муҳими энергия ресурслари истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизиминиҳудудларда жорий этиш босқичма-босқич амалга оширилиши давом эттирилади.

Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят

бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот бўлими

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!