» » Жиззахда коррупция қарши қандай курашилмоқда?

Жиззахда коррупция қарши қандай курашилмоқда?

11 август 2018 г 2 943 Комментарии: 0

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди томонидан ташкил этилган "Коррупция—миллий хавфсизликка таҳдид” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари, тиббиёт муассасаларининг ходимлари иштирок этдилар.

Фуқаролик ишлари бўйича вилоят судининг раиси А.Шукуров, фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раисининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Х.Эшмуратов тадбирда сўзга чиқиб, суд-ҳуқуқтизимидаги ислоҳотлар,суд ҳокимиятининг нуфузини янада ошириш, чинакам мустақиллигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”гиҚонунининг мазмун-моҳиятиҳақида гапирдилар.

Нотиқлар мазкур қонуннинг қабулқилиниши мамлакатимизда коррупцияга қарши тизимли кураш олиб боришнинг қонуний асосларини такомиллаштиришда муҳим қадам бўлганлиги, судларда электрон ахборот тизими орқали мурожаат қилиш тартиблари тўғрисида тушунча бердилар.

Очиқ мулоқотда коррупция—мансабдор шахснинг ўз мавқеи ва ваколатларидан, унга ишониб топширилган ҳуқуқлардан фойдаланиб, ўз манфаатларини кўзлаб, ахлоқ ва одоб қоидаларини бузган ҳолда амалга оширган жиноий ҳаракатлари йиғиндиси эканлиги ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Коррупция ҳар қандай давлатнинг тараққиётига хавф солувчи, тараққиёт йўлига жиддий тўсиқ бўлувчи иллат эканлиги ва унга қарши курашишдаҳамкорликдаги ҳаракатлар юзасидан таклифлар ўртага ташланди.

В.ҒАЙБУЛЛАЕВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!