» » ЖИЗЗАХДАГИ «ХЎЖА БОҒБОН ОТА» ЗИЁРАТГОҲИ

ЖИЗЗАХДАГИ «ХЎЖА БОҒБОН ОТА» ЗИЁРАТГОҲИ

11 август 2018 г 4 074 Комментарии: 0

Фориш туманининг Қоратош қишлоғидаги «Хўжа Боғбон ота» зиёратгоҳига икки тоғ орқали кириб борилади.

Зиёратчилар ўтирадиган супадан сал тепароқда Хўжа Боғбон авлиё ота яшаган ғор бор.Ғорга кирадиган йўл борган сари ингичкалашиб, бир одам зўрға сиғадиган йўлак даражасига келади. Ундан ўтиб қоронғу ғор тубида учта кавакка яқинлашасиз. Кавакдақўлига тош илинган одамнинг тилаги амалга ошар экан.

Ғор ҳақида шундай ривоят бор. Айтишларича, Хўжа Боғбон ота авлиё бўлган. Кунларнинг бирида аскарлар таъқибидан қочиб, ғорга кириб бекинади. Оллоҳнинг мўъжизасиниқарангки, у бекинган ғор оғзиқалин ўргимчак тўри билан қопланади. Аскарлар ғор оғзига келиб, агар одам кирганида ўргимчак ини бузиларди, деган ўйда ундан нари кетадилар. Шу-шу авлиё ғорни макон тутади. Чор-атрофда яшайдиган аҳоли билан яхши муносабатда бўлиб, уларга ислом илмидан сабоқберади. Кунларнинг бирида унинг тириклигидан хабар топган яқинлари авлиёни кўргани келишмоқчи бўлишибди. Шунда Хўжа Боғбон ота меҳмонларниқаерда,қандай кутиб олишни билмай ҳайрон бўлиб турганида, унга турли дарахт кўчатлари экиб, гул уруғлариқадаш, булоқларнинг кўзини очиш ҳақидағойибдан имдод келибди. Авлиё айтилганидек қилган экан, бирпасда дарахтлар улканлашиб, атрофни гуллар ифори, булоқсувларининг майин шилдираши тутиб кетибди. Қоратошни ёриб, қизил лолалар очилибди. Шу-шу авлиёга бу ерларнинг боғбони сифатида Хўжа Боғбон ота номи берилибди.

Зиёратгоҳ ажиб осудалик, яшиллик, киши руҳиятига ором бериб, яхши ниятга ундайди. Менҳам ғорда қўлимга майда тошча илинганида, талаба бўлишга умидим ошганди. Ҳақиқатданҳам ниятимга етдим. Юртимизда кишини дилини поклаб равшанлаштирадиган, эртанги кунга умид уйғотувчи бундай муқаддасқадамжолар кўп.

Бугунги кунда Хўжа Боғбон зиёратгоҳида туман ҳокимлиги ташаббуси билан катта қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Зиёратгоҳга олиб борувчи яқин ва янги йўл бунёд этилди. Янгидан электр тармоғи тортилиб, алоҳида трансформатор ўрнатилди. Автотураргоҳ ташкил этилиб, Хўжа Боғбон ота қабрида мақбарақурилмоқда. Яқин вақт мобайнида бу зиёратгоҳ тунамнимизнинг кўркам масканларидан бирига айланади.

Шаҳзод АРАҚУЛОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!