» » Жиззахда қанча фермер хўжаликлари фаолият юритмоқда?

Жиззахда қанча фермер хўжаликлари фаолият юритмоқда?

15 август 2018 г 3 419 Комментарии: 0

Воҳамизда тадбиркорлар ва ишбилармонларга яратиб берилаётган имкониятлар натижасида қишлоқ хўжалиги, қурилиш, саноат соҳасида сезиларли даражада ўзгаришлар рўй берди.

Жумладан, тадбиркорлик соҳаси ривожланишида фермер хўжаликларининг ўрни алоҳида аҳамият касб этади. Жорий йилда вилоятимизда фаолият юритаётган фермер хўжаликлари сони 11007 тани ташкил этди. Шулардан донли экинлар етиштириш соҳасида 2943 та, пахтачилик соҳасида 3620 та, боғдорчилик ва узумчиликда 2436 та, чорвачиликда 968 та ва бошқа соҳада фаолият юртувчи фермер хўжаликлари сони 1040 тани ташкил этади.

Рақамларга назар ташлайдиган бўлсак, вилоятимизнинг ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибида фермер хўжаликларининг улуши 412 106,4 миллион сўм (27,4 фоиз)ни ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 103,2 фоизга ўсди.

Жорий йилнинг дастлабки 6 ойи давомида вилоятимиз фермер хўжаликлари томонидан 405,9 минг тонна бошоқли дон маҳсулотлари, (шундан 380,4 минг тонна буғдой), 655 тонна картошка, 9571 тонна сабзавотлар, 333 тонна полиз, 911 тонна мевалар ишлаб чиқарилди. Шунингдек, ҳисобот даврида чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича ҳам юқори кўрсаткичларга эришилди. Хусусан, 1129 тонна гўшт маҳсулотлари, 4246 тонна сут, 2095 минг дона тухум, 441,3 тонна балиқ, 531 тонна пилла маҳсулотлари истеъмолчиларга етказиб берилди.

Улуғбек ЮСУПОВ,

вилоят статистика бошқармаси статистика фаолиятини

ташкил этиш ва йиғмаахборот-таҳлилийишлари

бўлиминингбошлиғи

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!