» » Таълимда сифат ва самарадорликка эришиш – давр талаби

Таълимда сифат ва самарадорликка эришиш – давр талаби

15 август 2018 г 4 619 Комментарии: 0

2018 йил 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида умумий ўрта таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда ўрта таълим соҳасида ислоҳотларни жадаллаштириш, таълим сифатини кескин яхшилаш, ўқитувчилар обрўсини ошириш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, ўқув-тарбиявий ва бошқарув жараёнларини такомиллаштириш, таълим соҳаси раҳбар ходимларининг ишга муносабатини тубдан ўзгартириш, мазкур соҳада мутлақо янги тизим шаклланишига эришиш каби бугуннинг муҳим вазифалари муҳокама қилинди.

33-умумтаълим мактабида ўтказилган мазкур йиғилишда муҳтарам Президентимиз томонидан умумий ўрта таълим соҳасини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш юзасидан қилган маърузасида билдирилган танқидий фикрлар ва таклифлардан келиб чиқадиган вазифалар ижросини таъминлаш, бу борада таълим соҳаси ходимлари олдида турган муҳим йўналишларга доир фикр-мулоҳазалар ўртоқлашилди. Йиғилишга тумандаги барча умумтаълим мактаблари директорлари, таълим соҳасининг масъул ходимлари таклиф этилди.

Йиғилишда туман ҳокими Абдивали Мустанов сўзга чиқиб, кейинги йилларда таълим соҳасининг барча босқичларини замонавий талаблар асосида ташкил этиш бўйича Президентимизнинг қатор фармон ва қарорлариқабул қилингани, бу қарор ва фармонларда ўқув-тарбия жараёнига илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ўқитувчиларнинг ижтимоий мавқеини юксалтириш орқали таълим сифатини ошириш бўйича кўплаб вазифлар белгилаб берилганини таъкидлади.

Туманимиздаги 64 та умумтаълим мактабларида 14600 нафардан зиёд ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. Уларга 1400 нафардан зиёд педагоглар илм сирларидан сабоқ беришяпти.

Туман ҳокими ўз сўзида кейинги йилларда таълим соҳаси ходимлари ўз вазифаларини бажаришга етарли эътиборқаратмаётгани, айрим умумтаълим мактаблари раҳбарларининг ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашаётгани, бир қатор умумтаълим мактаблари директорлари ўз вазифаларини бажаришга салоҳиятлари етишмаслиги, бунинг натижасида ўқув-тарбия жараёнлари ўз холига ташлаб қўйилганини танқидқилиб, бунинг натижасида умумтаълим мактабларида давомат тушиб кетаётгани, ўқувчилар қаровсизқолиши натижасида айрим ҳолларда нохуш ҳолатлар содир этилаётганини таъкидлади.

Жумладан, содир этилган нохуш ҳолатлар бўйича вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси томонидан 70, 74-умумтаълим мактаблари директорлари ва уларнинг ўринбосарларига нисбатан тақдимнома киритилиб, тегишли тартибда жазога тортилди.

Дарҳақиқат, ўқувчи мактабни баркамол, мустақил ҳаётга тайёр инсон бўлиб битириши ўқитувчиларнинг фаолиятига бевосита боғлиқ. Шундай экан, таълим соҳасинингҳар бир раҳбар ва ходими ўз вазифасига бугунги кун талабидан келиб чиқиб ёндошсагина кўзланган натижага эришилади.

Йиғилишда тумандаги барча умумтаълим мактабларига ёзувчи Обиддин Маҳмудовнинг «Фарзанднома» китобининг дисклари топширилди.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!