» » Жиззах санаторийси дам олувчилари куни файзли ўтмоқда

Жиззах санаторийси дам олувчилари куни файзли ўтмоқда

15 август 2018 г 3 626 Комментарии: 0

Вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи Шароф Рашидов филиали ҳамда Ҳамид Олимжон ва Зулфия филиали ходимлари томонидан Жиззах санаторийсида "Ўлкамиз тарихидан лавҳалар” мавзусида кўчма кўргазма ташкил этилди.

Тадбирни Жиззах санаторийси маънавий ва маърифий ишлар бўйича ходими С. Ҳазратқулова очиб берди. У ўз сўзида музейлар тарихимиз кўзгуси эканлиги, тарихсиз келажак бўлмаслиги юртимизнинг бой тарихи, халқимиз маънавияти, ўзига хос урф-одатларини акс эттирувчи бебахо бойлик бўлмиш ноёб ашёлар, такрорланмас экспонатлар, тарих қолдирган меросни асраб авайлаш орқали инсон онгига сингиб, уларни маънавиятини юксалтиришда муҳим ахамият касб этиши ҳақида гапириб ўтди.

Шундан сўнг Шароф Рашидов филиали илмий ходими М.Мардонова, Ҳамид Олимжон филиали ходими И. Музаффаровалар сўзга чиқиб, ўз ўтмишини билмаган миллат миллийғурур ҳиссини яхши билмайди. Ўлкамиз тарихи миллатнинг, халқнинг ўз ўтмишини билиши, бу ўтмишни таҳлил қилиш, ундаги бўлиб ўтган воқеалар ва ходисаларнинг асл моҳияти ва тарихдаги ўрнини асослаб бериши, тарихий ўтмишимиз умуминсоний қадриятларимизҳақида таъкидлади. Буюк давлат арбоби, эл эъзозлаган адиб Ш. Рашидовни босиб ўтган ҳаёт йўли, ижоди, ёзган асарлари ҳақида, Ҳалқимизнинг атоқли шоири, Бахт ва шодлик куйчиси Ҳамид Олимжон ва Шеъриятимиз маликаси Зулфия Исроилованинг ҳаёти ва ижоди, адабиётимизгақўшган ҳиссаси ҳақида маъруза қилдилар.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!