Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Пахтакор туманида аҳоли муаммоларига партиявий воситалар билан ечим изланмоқда

Пахтакор туманида аҳоли муаммоларига партиявий воситалар билан ечим изланмоқда

18 август 2018 йил
1 769
0

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаш ижроия қўмитаси ҳамда Жиззах вилоят Кенгаши ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Пахтакор туманида "Обод қишлоқ” Дастурига киритилган "Буюк ипак йўли ” ҚФЙ ва "Минг чинор” аҳолиси билан очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

Маълумки, мазкур дастур доирасида нафақат бунёдкорлик ва ободончилик ишларини амалга ошириш, балки мазкур ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятини кенг йўлга қўйиш, аҳолининг мавжуд томорқа майдонларидан унумли фойдаланишига кўмаклашиш, ўқув курсларида касб-ҳунар эгаллашлари, маҳоратларини оширишларини йўлга қўйиш ва шу кабиқатор комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган. Шу сабаб, мазкур ҳудудларнинг "Ободқишлоқ” дастурига киритилганидан унда истиқомат қилувчи 1445 та хонадондаги 8160 нафар аҳолининг қанчалик хурсанд бўлишганини тасаввур қилиш қийин эмас.

Учрашувлар давомида аҳоли томонидан сув, газ, электр энергия ва туман марказига автобусқатновини йўлга қўйиш каби муаммолар кўтарилди. Жумладан, маҳалла фуқароларидан бири Алишер Ирисбоевнинг айтишича, худуддан туман марказига бориш учун транспортқатновининг йўлга қўйилмагани аҳолига анчагина қийинчиликлар келтириб чиқармоқда. Ушбу муаммо атрофлича ўрганиб чиқилиб, бу юзасидан халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Дилшод Қобулов томонидан мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови жўнатиладиган бўлди.

Шунингдек, мулоқотлар давомида аҳоли томонидан кўтарилган яна кўплаб муаммоли масалаларга шу жойнинг ўзида ечим топиш мақсадида мутасадди ташкилот вакиллари таклифқилинди. Муаммоларнинг ҳал этиш йўллари изланиб, керакли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Саида Умаралиева

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар