» » Партия фаоллари Жиззахнинг барча туманларида аҳоли билан юзма-юз мулоқот ўтказди

Партия фаоллари Жиззахнинг барча туманларида аҳоли билан юзма-юз мулоқот ўтказди

20 август 2018 г 2 729 Комментарии: 0

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда партия Жиззах вилоят Кенгаши ходимлари иборат ишчи гуруҳ томонидан "Обод қишлоқ” дастурининг Жиззах вилоятида амалга оширилиши, ушбу ҳудудлардаги камчилик ва муаммоларни ўрганиш ҳамда бартараф этиш юзасидан амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида ОАВ вакиллари билан брифинг ўтказилди.

Учрашувда, партия фаоллари "Обод қишлоқ” ва "Обод маҳалла” дастурлари доирасидаҳудудларда олиб борилаётган амалий ишлар, "Ёшлар келажагимиз” ҳамда "Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурларнинг аҳамиятига тўхталиб ўтилди.

Икки кунлик учрашувларда, уйма-уй юриб, аҳоли хонадонларига бориб аниқланган муаммолар, уларнинг ечимлари ва ўрганишлар жараёнида амалга оширилган ишлар тўғрисида O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг Республика ишчи гуруҳи раҳбариНасимжон Алимовҳисобот берди. Ўрганишлар жараёнида вилоятнинг "Обод қишлоқ” дастурига киритилган 26 та МФЙ ва ҚФЙлардаги 27307 та хонадонда 129718 та аҳоли истиқомат қилади. Ўрганишлар мобайнида ишчи гуруҳи вакиллари 1265 нафар маҳаллий аҳоли билан юзма-юз учрашилиб, оилалардаги 715 та ечимини топа олмаётган муаммолар аниқланди.

Шундан:

296 та коммунал соҳадаги, 74 та томорқа экинларини суғориш ва юритишдаги муаммолар, 213 та бизнес юритишдаги, 117 та ижтимоий, 15 таҳуқуқий муаммолар борлиги аниқланди.

-Ўрганишлар давомида аҳолидан айрим ҳудудларда МТМ ва болалар стадиони мавжуд эмаслиги борасида ҳам мурожаатлар келиб тушди,- дейди вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Шерзод Маматқулов.- Жумладан, Арнасой туманидаги "Зарафшон” МФЙда ханузгача МТМ йўқлиги, болаларнинг спорт билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар шу пайтгача яратилмаганлиги бироз бизни ҳам таажубга солди. Ушбу ҳолат бўйича партия туман кенгаши депутати томонидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови билан мурожаат этиш юзасидан қарор лойиҳаси тайёрланди.

Брифинг иштирокчиларининг Республика ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилган ишлар бўйича саволларига ишчи гуруҳ вакиллари томонидан жавоблар берилди, ечимини кутаётган муаммо ва камчиликларни тегишлилиги бўйича вилоят, туман (шаҳар) депутатлари орқалиҳал этиб, масалага ойдинлик киритиш учун ҳудудий депутатларга ижросини таъминлаш масаласи юклатилди. Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Саида Умаралиева

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!