Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда машҳур “Тўйлар муборак” асари саҳнада

Жиззахда машҳур “Тўйлар муборак” асари саҳнада

14 май 2018 йил
433
0

Дўстлик тумани Манас қишлоғидаги Маданият саройида Ўткир Ҳошимов қаламига мансуб “Тўйлар муборак” асари асосида Жиззах вилоят мусиқали драма театри томонидан саҳналаштирилган комедия намойиш этилди.

Спектаклда асар қаҳрамонлари Мўминжон ва Мадиналарнинг соф севги ва муҳаббатлари ҳақида ҳикоя қилинади. Ота-оналари уларнинг муносабатларига қарши чиқадилар. Аммо улар дўстлари Неъматилла ва Латифжонларнинг яхши маънодаги хийла найранглари орқали ўз севгиларига эришадилар. Мазкур комедия турли ҳангома, кулгили воқеалар, жўшқин мусиқа ва жозибали қўшиқлар билан сайқалланган.

Театрнинг ёш, истеъдодли актёрлари Дилшод Норматов, Гулзода Ғаниева, Хамроз Махмудов, Умид Нурматов, Бахтиёр Холматов, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Раиса Абдуллаевалар томонидан маҳорат билан ижро этилган спектакл томошабинларга кўтаринки кайфият бағишлади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар