Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Арнасойда аҳоли томорқа экинларини суғориш суви билан таъминланди

Арнасойда аҳоли томорқа экинларини суғориш суви билан таъминланди

25 август 2018 йил
1 680
0

Арнасой туман "Зарафшон” ҚФЙ ва "Чўлқувор” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида 1128 та хонадонда 7405 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан, 51 та муаммо аниқланиб, 20 таси жойида ҳал қилинди. 30 ортиқ муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаш ижроия қўмитаси ҳамда Жиззах вилоят Кенгаши фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари мазкур ҳудуд аҳолиси билан хонадонма-хонадон учрашувларидатоморқа экинларини суғориш учун сув муаммолари борлиги аҳолини энг кўп қийнаётган муаммолардан бири эканлиги аниқланди.

Ушбу маҳаллалардаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан депутат Рустам Ўтабоев томонидан тегишли ташкилотлрга депутатлик сўрови киритилиб, томорқа экинларини суғориш суви билан таъминлаш юзасидан амалий ишлар бошлаб юборилди.

Учрашувлар давомида, "Ҳар бир оила-тадбиркор” ва "Yoshlar- kelajagimiz” дастурлари доирасида тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган ёшларга ва ҳар бир оилага имтиёзли кредитлар ажратилиши тўғрисида маълумотлар берилди.

Баходир Абиров

Арнасой туман Кенгаши

Аппарат рахбари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар