» » Халқаро инвестицион форумга 4 кун қолди

Халқаро инвестицион форумга 4 кун қолди

25 август 2018 г 3 294 Комментарии: 0

2018 йилнинг 29-30 август кунлари Жиззах вилоятида Халқаро инвестицион форум ўтказилади. Тадбир қатнашчиларида ҳудуд ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотлари кўргазмаси билан ҳам танишиш имконияти бўлади.

Ялпи ва панель сессиялар давомида қишлоқ хўжалиги, саноат, туризм, ахборот-коммуникация технологиялари ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳалардаги вилоятнинг салоҳиятини ривожлантириш истиқболларини ҳамда унинг инвестицион имкониятларини муҳокама қилиш кутилмоқда.

Бўлажак форумга инвесторлар, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган чет эл мамлакатлари дипломатик миссияларининг раҳбарлари, миллий ва хорижий журналистлар таклиф қилинган.

Ташкилий қўмита берган маълумотга кўра меҳмонлар ва Халқаро инвестицион форум қатнашчилари икки кун давомида кооперацион биржа ишида иштирок этишлари, Жиззах вилоятида жойлашган корхоналарнинг фаолияти билан танишишлари ва ҳудуддаги кўплаб диққатга сазовор жойларга ташриф буюришлари мумкин.

 Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!