Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Партия ва маҳалла биргаликдан истиқлол тантанаси байрам қилишди

Партия ва маҳалла биргаликдан истиқлол тантанаси байрам қилишди

27 август 2018 йил
593
0

Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси Жиззах шаҳарКенгаши ҳамда Амир Темур маҳалла фуқаролар йиғиниҳамкорлигида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир аввалида сўз олганлар, йиғилганларни байрам билан муборакбод этиш баробарида юртимизда ўтган давр мобайнида эришилган ютуқлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Қайд этилганидек, дунёда байрамлар кўп, лекин ҳар бир ҳалк учун муқаддас байрам - бу албатта, мустақиллик кунидир. Бу кунда ўзимиздаги чексиз имконият, салоҳият ва бунёдкорликни янада теранроқ ҳис этамиз.

27 йил... Ўтган мана шу давр Ўзбекистон тарихида тинчлик ва осойишталик, дастурхонлар тўкинлиги, оилалар файзу баракаси, байрамлар, тўй-тантаналарга бой бўлганлиги билан эсдақоларли бўлди. Барча соҳаларда эришилаётган улкан муваффақиятлар, инсон қадр-қимматини улуғлаш мақсадида халқимизга яратилаётган зарур шарт-шароитлар шу юртда истиқоматқилаётган ёш-у қарини бирдек руҳлантирмоқда. Уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаб, фаровон ҳаёт сари дадил қадам ташлашга ундаяпти.

Байрам тадбири доирасида маҳалладаги хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида "Соғлом аёл – соғлом келажак” мавзусида спорт мусобақаси ташкил этилди. Унда "Педагоглар”, "Ҳамширалар”, "Билимдон тарбиячи” ҳамда "Тўмарис” жамоалари спортнинг 6 тури бўйича ўз имкониятларини синовдан ўтказдилар.

Ғолиб ва совриндор жамоалар вакилларига ЎзМТДП Жиззах шаҳар Кенгаши томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Мадина Носирова, ЎзМТДП Жиззах шаҳар кенгаши етакчи мутахассиси:

- Бу йил истиқлолимизнинг 27 йиллик шодиёналари "Азиз ва ягонамсан,жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида нишонланмокда. Байрамнинг мана шу қисқа, самимий шиоридаҳикмат кўп. Бу шиор содиқ фарзандларнинг Ватанга мурожаати. Бу шиор ҳар бир юртдошимизнинг кўзларида, сўзларида акс топмокда. Чунки озод бўлган, ўз тақдирини ўзқўлига олган, ўз бахтини яратган халқ туйи бу. Шонли йигирма етти йилнинг ҳар тонгини Ватан деб бошлаган миллат тантанаси бу. Мустақиллигимиз байрамини ҳар бир юртдошимиз муносиб кутиб олишга ҳаракат қилади. Бу улуғ байрамни интиқлик билан кутган мустақил юртнинг бахтиёр инсонлари юз-кўзида шукроналик, қалбларида эса ғурур ва ифтихор туйғулари намоён. Зеро, бош мақсадимиз хам Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишдир.

Улуғбек Мустафаев,

ЎзМТДП вилоят кенгаши матбуот котиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар