» » Жиззах вилояти ҳокими иштирок этган футбол мусобақаси қизиқарли кечди

Жиззах вилояти ҳокими иштирок этган футбол мусобақаси қизиқарли кечди

27 август 2018 г 3 209 Комментарии: 0

«Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни» муносабати билан Марказий ҳарбий округқўмондонлигида «Қудратимиз — бирлик ва ҳамжиҳатликда» шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил қилинди.

Хусусан, Жиззах вилояти ҳокимлиги ва Жиззах гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасалар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Эргаш Солиев, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Ойбек Саидов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти кенгаши вакиллари, вилоятдаги олий таълим муассасалари, коллеж ва академик лицей талабалари ҳамда мактаб ўқувчилари иштирок этиб, ўзаро беллашдилар.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи футбол мусобақаси якунида Жиззах вилояти ҳокимиғолибларга кубок ва медалларни топширди.

Бундан ташқари вилоятдаги ҳарбий қисмлардан бирининг ҳарбий хизматчилари томонидан ёшлар учун кўл жанги чиқишлари ҳамда замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар намойиши ўтказилди.

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!