» » Жиззахдаги 29-сонли “Меҳрибонлик уйи”да ҳайрия байрам тадбири ташкил этилди

Жиззахдаги 29-сонли “Меҳрибонлик уйи”да ҳайрия байрам тадбири ташкил этилди

28 август 2018 г 2 859 Комментарии: 0

Бир неча кунлардан сўнг мамлакатимизда энг улуғ, энг азиз дея эътироф этиладиган истиқлолимизнинг 27 йиллик байрам тантаналарини кенг нишонлаймиз.

Энг улуғ, энг азиз айём тантанаси республикамизнинг барча ҳудудларида кўтаринки руҳдақарши олинмоқда. "Эзгу амалнинг катта-кичиги бўлмайди, савоб ишни ҳар ким, ҳар куни ва ердақилиши керак” деганларидек, сана муносабати билан Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси Жиззах вилоят, Жиззах шаҳар Кенгашлари ҳамда халқдепутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Суннатулло Бойхўрозов ҳамкорлигида Жиззах шаҳридаги 29-сонли "Меҳрибонлик уйи”да ҳайрия байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир доирасида мурувват уйи тарбияланувчилари учун байрам дастурхони ёзилди.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, сиз-у биз яшаб турган жамиятда инсон шаъни ва мафаатиҳар нарсадан устун. Асосий мақсад ва вазифа аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғибқилиш, инсонларга беғараз ёрдам кўрсатишдан иборатдир. Ўз номига муносиб саховатпешалик тамойиллари асосидаги эзгулик ва яхшиликка йўғрилган мақсадли ишлар юрт тинчлиги, оилалар ҳотиржамлиги ва фарзандларимизнинг ёрқин келажагини таъминлашга қаратилмоқда.

Бугун мана шундай тинч осойишта юртнинг ҳар бир фуқароси, каттаю-кичик, кексаю-ёшқалбида мустақиллик шодиёналари кенг қанот ёзган.

Меҳр-оқибат, инсонпарварлик ва саҳоватпешалик ўзбек халқига хос умрбоқий анъаналарданҳисобланади. Айниса, улуғ айёмлар-у, шодиёналар арафасида меҳр ва эътиборга муҳтож кимсалар холидан ҳабар олиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш миллий урф-одат, анъана ва қадриятларимизда ҳам ўз ифодасини топган хайрли ишлардан хисобланади. Буҳайрли ишларни инсонийликнинг энг юксак чўққиси дейиш мумкин. Шунда "Бирни берсанг – сенга мингни беради” деган гапнинг нечоғлик тўғрилигига амин бўласан киши. Халқдепутатлари Жиззах шаҳар Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутат Суннатулло Бойхўрозовтомонидан амалга оширилаётган ҳайрли ишлар ҳам моҳиятан ана шундай эзгу мақсадларгақаратилган.

Жажжи қалб соҳиби-ю соҳибалари эса ўзларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамҳўрликдан бениҳоя мамнун. Буларнинг барча-барчаси юртдаги тинчлик ва осойишталик натижасидадир!

Албатта, тинчлик - осойишталик ҳукмрон бўлган жойда яратувчанлик, фаровонлик каби жамики эзгу ният ва мақсадларамалга ошади.

Улуғбек Мустафаев,

ЎзМТДП вилоят Кенгаши матбуот котиби

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!