» » Жиззахда Халқаро инвестицион Форум доирасида кўргазма ташкил этилди

Жиззахда Халқаро инвестицион Форум доирасида кўргазма ташкил этилди

28 август 2018 г 3 504 Комментарии: 0

Ҳукуматимизнинг фармойишига асосан 29-30 август кунлари Жиззах шаҳрида Халқаро инвестицион Форум ўтказилади.

Ушбу Халқаро инвестицион Форумда 29 та давлатдан Хитой, Россия, АҚШ, Германия, Хиндистон, Латвия, Туркия, Франция, Жанубий Корея, Япония, Украина давлатларидан 206 тадан ортиқ ҳорижий компанияларнинг рахбарлари иштирок этади.

Халқаро инвестицион Форум доирасида Жиззах вилояти саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг Миллий кўргазмаси ташкил этилди.

Миллий кўргазмада вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб Жиззах вилояти – бу Республиканинг ҳақиқатдан ҳам ноёб имкониятлар ва ҳали ишга солинмаган улкан салоҳият ва имкониятларга эга минтақа эканлиги хусусида сўз юритди.

Дарҳақиқат, қулай географик жойлашувга эга бўлган мазкур ҳудуднинг ўзига хос жиҳати минерал хом-ашё ресурсларига бой бўлган  30 дан ортиқ конларидир.

Ушбу конларда мрамор, оникс, цемент, барит, оҳак, волластинит, гипс ва бошқа турдаги минерал хом-ашёларнинг жуда ҳам катта заҳираси мавжуд бўлса, базальт хом-ашёси чекланмаган миқдорда мавжуд.

Ушбу улкан салохиятдан фойдаланган холда 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўсиш суръати 4,8 фоизни ташкил этган бўлса шундан, Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8,3 фоизга ўсди.

Саноат корхоналарида таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини техник ва технологик жихатдан янгилаш жараёнларининг жадаллашиши натижасида жорий йил етти ойда 1 триллион 611 миллиард. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши таъминланди.

Вилоятда саноат махсулотлари ишлаб чиқаришни кескин ошириш мақсадида “Жиззах” ва “Зомин-фарм” эркин иқтисодий зоналари ҳамда 13 та туманда кичик саноат зоналари ташкил этилган.

“Жиззах” эркин иқтисодий зонасида қиймати 105,7 млн. доллар бўлган 16 та лойиҳа амалга оширилган бўлиб, ўтган 2015-2018 йиллар мобайнида 669,0 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 10,6 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилинган.

Ҳозир ушбу эркин иқтисодий ҳудудда телевизор, кондиционер, музлаткич, кир ювиш машиналари, чанг юткич,  микротўлқинли печь, светодиодли лампалар, полипропилен иплар, ҳар ҳил ўлчамдаги гиламлар, полипропилен қувурлар, метиз шруфтлар, видео ва IP-телефонлар, телекоммуникация ускуналари, интернет тезлигини оширувчи бутловчи қисмлар, юк ва енгил автомобиллар учун тормоз колодкалари каби турли саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!