Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда миллий рақс бўйича кўрик танлов ўтказилди

Жиззахда миллий рақс бўйича кўрик танлов ўтказилди

15 май 2018 йил
572
0

"Мукаррама Турғунбоева номидаги миллий рақс ижрочилари” Республика кўрик танловининг Янгиобод туман босқичи Янгиобод туман 19-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг томоша залида ўтказилди.

Танловда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўрта-махсус ўқув юртларидан 5 нафар иштирокчилар иштирок этдилар. Иштирокчилар низом асосида 3 босқичда беллашдилар.

Янгиобод туман 19-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг ўқитувчилари ва Маданият бўлими – Маданият ва аҳоли дам олиш марказининг бошқарувчиларидан тузилди ҳакамларҳайъати аъзолари иштирокчиларнинг чиқишларини баҳолаб бордилар. Танлов сўнгида Фаол иштирок этган иштирокчиларга Маданият бўлими – Маданият ва аҳоли дам олиш марказининг "Мақтов ёрлиқ”лари билан тақдирландилар.

Танловнинг вилоят босқичига Янгиобод туман Агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг талабаси Худойберганова Муниса лойиқ деб топилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар