» » Жиззахда ёшлар жамғармаси фаолиятини бошлади

Жиззахда ёшлар жамғармаси фаолиятини бошлади

05 сентябрь 2018 г 2 851 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Yoshlar - kelajagimiz” давлат дастури тўғрисида”ги Фармонида "Yoshlar - kelajagimiz” жамғармасини, унинг туман ва шаҳар филиалларини ташкил этиш белгиланган.

Жамғарма маблағларидан Давлат дастуридаги тадбирларни молиялаштириш, ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоя ва лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банклари орқали йиллик 7 фоиз ставка билан имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизнгга бериш, кредитлар бўйича кредитҳажмининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда кафиллик бериш каби мақсадларда фойдаланиш кўзда тутилган. Вилоятимиз шаҳар ва туманларида мазкур жамғарма филиалларини ташкил этиш чора-тадбирлари кўрилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 августдаги "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги "Yoshlar - kelajagimiz” жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан вилоят ҳокиминингқарори қабул қилинди. Жамғарманинг шаҳар ва туманлар филиаллари 26 июль куни вилоят адлия бошқармасида рўйхатдан ўтказилди. Ёшларнинг турмуш шароитини яхшилаш ва тадбиркорликка бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоятимиз бўйлаб 290 та маҳаллада уйма-уй юриш асосида ёшларнинг ижтимоий фаоллиги ва турмуш шароитларига "ташхис қўйиш” ишлари якунланди. Меҳнатга лаёқатсиз, норасмий иш билан банд бўлганлар, ишлаш, таълим олиш, ҳарбий хизмат ўташ истагини билдирган ёшларнинг аниқ сони аниқланди. Доимий рўйхатсиз истиқомат қилаётган 1263 нафар, уй-жойга муҳтож 5250 нафар ёшлар рўйхатга олинди. Узоқ муддатга ишлаш учун кетганлар, оила қуриш учун тўй маросимини ўтказишга имкони йўқ ҳамда ишсиз ва мавсумий иш билан банд ёшларнинг муаммолари борлиги аниқланди.

Ўрганиш давомида 22916 нафар ёш кредит олиш истагини билдирди. Уларнинг ташаббусиниқўллаб-қувватлаш, "Ёшлар меҳнат гузари”ни ташкил этиш мақсадида 33 та бўш турган бино ва ер участкасининг манзилли рўйхати шакллантирилди. Ҳозирда шаҳар ва туманларда 20 та "Ёшлар меҳнат гузари” ташкил этиш учун бино ва ер майдонлари ажратилиб, ташаббускор тадбиркорлар жалб этилди. Коворкинг марказлари учун 3 та туманда бўш ер майдони, 5 та туманда бўш турган бинолар ажратилди. Айни вақтда Жиззах шаҳри, Дўстлик, Фориш, Янгиобод ва Пахтакор туманларида коворкинг марказлари фаолият бошлади. Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ва бошқа тадбирлар натижасида 602 нафар ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланди.

"Yoshlar - kelajagimiz” давлат дастуринининг пировард мақсади ёшларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб этиш учун шарт-шароитлар яратишдир. Табиийки, келгусида тадбиркорлик халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган хислатга айланишида Давлат дастурининг аҳамияти беқиёс.

Элдор НАВРЎЗОВ,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг бўлим мудири

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!