» » Жиззахда мукофотлар ўз эгаларига топширилди

Жиззахда мукофотлар ўз эгаларига топширилди

05 сентябрь 2018 г 3 142 Комментарии: 0

Бу йил халқимиз Ватанимиз Мустақиллигининг 27 йиллигини "Азиз ва ягонамсам, жонажон Ўзбекистоним!” бош ғояси остида байрам қилаяпти.

Ўзбекистон аталмиш шу буюк Ватанга халқимизнинг муҳаббатини ифодаловчи бу эзгу сўз ҳар бир хонадонга, ҳар бир юртдошимиз қалбига чексиз ғурур, фахр ва ифтихор бағишлаётир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Фармонига асосанмамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш ва ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, сўнгги йилларда қўлга киритилаётганулкан ютуқларга қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ юртдошларимиз Ватанимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлдилар.

Вилоят ҳокимлигида мукофотларни топширишга бағишланган тантанали йиғилиш бўлди. Вилоят фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокидаги тантанада сўзга чиққан вилоятҳокими Эргаш Салиев йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги билан муборакбод этди. Вилоят ҳокими тарих учун киприк қоққанчалик давр саналмиш ўтган йиллар мобайнида мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги, юртимиз тинчлиги борасида эришилган муваффақиятларга тўхталди. Ватанимиз равнақи йўлида фаол меҳнатқилиб, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, шаҳар ва қишлоқларни янада обод бўлишига катта ҳисса қўшаётган инсонлар ҳамиша қадр топиши, уларнинг камтаронамеҳнати муносиб рағбатлантирилаётганлигини алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг Ватанимизнинг юксак мукофотларини ўз эгаларигатопшириш бошланди. Президентимиз Фармонига асосан"Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган вилоят "Сувоқава” давлат унитар корхонасининг сув таъминоти ва канализация объектларидан фойдаланиш бўлими бошлиғи Шароф Номозовга юксак мукофот топширилди.

Тантанада вилоят перинатал маркази реанимация ва анестезиология бўлимининг каттаҳамшираси Зулфия Назаровага "Дўстлик” ордени, "Ортопедия реабилитацияси” масъулияти чекланган жамиятининг вилоят ҳудудий филиали техник протезчиси Толиб Саидқуловга "Жасорат”, Ўзбекистон Миллий университети талабаси Шоҳруҳ Ибрагимовга "Келажак бунёдкори”, "Жиззах аккумулятор заводи” акциядорлик жамиятининг бош директори Талъат Усмонов, "Жиззах пластмасса” акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш бўйича директориАсадулло Соатов, Зарбдор туман электр таъминоти корхонаси электро монтёри Олим Норқуловларга "Шуҳрат” медаллари топширилди.

Шунингдек, 100 ёшдан ошган Зарбдор туманидаги онахон Ҳакимова Гулманга "Шуҳрат" медалини вилоят ҳокими Эргаш Салиев бориб шахсан топширди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!