» » Жиззах олий ҳарбий авиация билим юртига муддатли ҳарбий хизматга чақирилган аскарлар қасамёд қабул қилишди

Жиззах олий ҳарбий авиация билим юртига муддатли ҳарбий хизматга чақирилган аскарлар қасамёд қабул қилишди

06 сентябрь 2018 г 5 371 Комментарии: 0

Бугун аксарият ёшларнинг ҳарбий соҳага қизиқиши, айниқса, авиация мутахассислиги йўналишида кўпчиликни ташкил этаяпти.

Миллий армиямизни юксак салоҳиятли офицер кадрлар билан таъминлашда Жиззах олийҳарбий авиация билим юрти муносиб ўрин тутади.

Ўтган шанба куни Жиззах шаҳридаги Шароф Рашидов майдонида Жиззах олий ҳарбий авиация билим юртига муддатли ҳарбий хизматга чақирилган аскарлар Ватанга садоқат билан хизмат қилишлари тўғрисидақасамёдқабулқилдилар.

Шу муносабат билан ўтказилган маросимга юрт посбонларини қутлаш учун вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоатчилик вакиллари, аскарларнинг ота-оналари, қариндошлари тўпланишди.

Тантанали ҳарбий қасамёдқабулқилиш тадбирида сўзга чиққан республика Мудофаа вазирининг ўринбосари, генерал майор Аҳмад Бурхонов, вилоят жангчи фахрийлар уюшмасининг раиси Фарҳод Одилов, Жиззах олий ҳарбий авиация билим юртининг бошлиғи, полковник Бахтиёр Саидовлар аскарларни Ватан ҳимоячиси деган шарафли номга сазовор бўлганликлари билан муборакбод этдилар.

— Тўнғич фарзандим Жавоҳир Равшановни Ватан ҳимоячиси бўлиб, юрт корига яраётганини кўриш она учун бахт,— дейди Латофат Рўзиева. Ўғлим чин маънода ҳақиқийҳарбийлар оиласида улғайди. Турмуш ўртоғим Жамолиддин Рўзиев Жиззах авиация билим юртининг учиш амалий бўлимининг бошлиғи. Ўзим ҳавоҳужумидан мудофаа ва ҳарбийҳаво кучлариқўмондонлиги муҳандислик хизматининг техник операториман. Жавоҳиржон олти ёшида дадаси билан вертолётда ҳавога кўтарилган. Мактабда ўқиб юрган кезларида самолёт ва вертолётларнинг тасвирини қоғозга туширарди. Кейинчалик авиамодел тўгарагига қатнади. Бугун оиламизда яна битта ҳарбий хизматчининг кўпайгани бизни қалбимизни фахр-ифтихорга тўлдирди.

Ҳарбийқасамёдқабулқилиш маросимида вилоят маданият бошқармаси тасарруфидаги бадиий жамоаларнинг концерт дастури намойиш этилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Эштемир Исматов иштирок этди.

З.ТУРСУНҚУЛОВ.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!