» » Фориш туманида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш учун 5 миллион сўм маблағ сарфланди

Фориш туманида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш учун 5 миллион сўм маблағ сарфланди

07 сентябрь 2018 г 2 445 Комментарии: 0

Халқимизнинг саховатпешалик ва инсонпарварлик фазилатлари энг улуғ, энг азиз айём – мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрами шукуҳи кезиб юрган шу кунларда янада яққол намоён бўлмоқда.

Бунда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 1 августдаги «Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойиши муҳим ўрин тутяпти.

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, хусусан, кексалар, меҳнат фахрийлари ҳамда имконияти чекланганларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, байрам арафасида 51 нафар ёлғизқариялар, ногиронлар, кам таъминланган ёрдамга муҳтож оилаларнинг уй-жойлари таъмирланиб, томорқалари тартибга келтирилди. Бу мақсадлар учун 5 миллион 598000 сўм маблағ сарфланди.

Бундан ташқари 12 нафар ногирон ва ёлғиз қариялар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдам кўрсатилди. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, имконияти чекланган юртдошларимизниқўллаб-қувватлаш, жамиятда ўз ўрнини топиши учун зарур шарт-шароитларни яратиб берилаётгани уларнинг келажакка бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!