» » Курашчилар беллашаётганда- имконияти чекланган ўқувчилар мусобақалашди

Курашчилар беллашаётганда- имконияти чекланган ўқувчилар мусобақалашди

07 сентябрь 2018 г 2 584 Комментарии: 0

Фориш туман «Дўстлик» маҳалласи ҳудудидаги Можрум қишлоғида маҳаллаларда яшовчи уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг миллий кураш тури бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

Унда Қозоғистон Республикасидан, Сирдарё, Навоий вилоятлари ҳамда Мирзачўл, Арнасой, Зафаробод, Дўстлик туманлари ва туманимизнинг Можрум, Ўхум қишлоқларидан ёш курашчилар ўзаро беллашдилар.

Мусобақада Саддам Аҳмедов, Рўзмон Тугашев, Давлат Азизов, Муҳиддин Салимов, Бунёд Хидиров, Бахтиёр Ширинқулов, Муҳаммадали Кенжаев, Гулмурод Балқибоев, Умид Маликовлар фахрли ўринларни эгаллашди.

Ғолиб спортчиларга мусобақаҳомийси Умиджон Шавқиевнинг эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, тумандаги 5, 9, 12, 33, 47, 55, 59-умумтаълим мактабларининг 4-9-синфлари имконияти чекланган ўқувчилари ўртасида спортнинг шахмат-шашка тури бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

Қизғин беллашувлар остида ўтган мусобақада 42 нафар ўқувчи иштирок этиб, мусобақа якунига кўра шахмат бўйича ўғил болалар ўртасида 1-ўрин 59-умумтаълим мактаби ўқувчиси Лазиз Турғуновга,қиз болалар ўртасида 47-умумтаълим мактаби ўқувчиси ЗуҳраҲайдаровага, шашка мусобақасида ўғил болалар ўртасида 1-ўрин 59-умумтаълим мактаби ўқувчиси Ансорбек Сатторовга, қиз болалар ўртасида 33-умумтаълим мактаби ўқувчиси Сабина Атҳамоваларга насиб этди.

Бундан ташқари беллашувларда 55-умумтаълим мактаби ўқувчиси Аваз Насибов, Зайнаб Эргашева, 12-мактаб ўқувчиси Муҳридин Шукруллаев, 9-умумтаълим мактаби ўқувчиси Аброр Эргашев, 5-мактаб ўқувчилари Бахтиёр Маматов, Ҳилола Абдураҳмонова, 55-мактаб ўқувчиси Маржона Даминовалар ҳам фахрли ўринларни қўлга киритишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!