» » Жиззахда вилоят “Оила” маркази томонидан илмий-амалий конференция ўтказилди

Жиззахда вилоят “Оила” маркази томонидан илмий-амалий конференция ўтказилди

08 сентябрь 2018 г 3 088 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан Жиззах тиббиёт коллежида вилоят "Оила” маркази томонидан илмий-амалий конференция ташкил этилди.

Унда вилоят прокуратураси, ички ишлар ва статистика бошқармалари, вилоят судларининг масъул ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Вилоят "Оила” марказининг раҳбари Гулнора Ҳамраева жорий йилнинг 15 августдан бошлаб дастлабки менежментлик бўйича ва 72 соатлик оила мавзуларига бағишланган ўқув машғулотлари олиб борилаётганлигини таъкидлади.

— Жамиятда оилавий мустаҳкамликка эришиш йўлида қилинаётган саъй-ҳаракатлар, амалга оширилаётган чора-тадбирларга қарамасдан оилавий ажримларга тушган аризалар сони ошиб бормоқда, — дейди Дўстлик туманидаги "Оила” маркази раҳбари Малика Қудратова. — Ажримга олиб келаётган муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида бугун хонадонма-хонадон юриб, 10 дан зиёд ариза эгаларини яраштиришга муваффақ бўлдик.

Тадбир сўнггида ижтимоий ҳамкорликда олиб бориладиган ишлар, бажариладиган вазифалар белгилаб олинди.

Гулчеҳра ХИДИРОВА

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!