» » Қизил ярим ой жамиятининг семинарида Жиззахлик журналист ёшлар фаол бўлишди

Қизил ярим ой жамиятининг семинарида Жиззахлик журналист ёшлар фаол бўлишди

08 сентябрь 2018 г 4 302 Комментарии: 0

Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти ташаббуси билан жорий йилнинг август ойининг охирида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар Стратегияси тўғрисида”ги Фармонини ижро этишда Ўзбекистон Қизил ярим ой жамиятининг роли ва аҳамияти” мавзусида республика оммавий ахборот воситалари журналистлари учун семинар-тренинг ўтказди.

Унда Халқаро қизил хоч қўмитасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси вакиллари, Ўзбекистон қизил ярим ой жамияти маъсуллари ҳамда республикамизнинг барча вилоятларидан келган ОАВ ходимлари қаторида Жиззах вилоятидан ҳам ёш журналистлар иштирок этдилар.

Ўтказилган семинар машғулотлар давомида жамият фаолиятининг асосий йўналишлариҳамда фавқулодда вазиятлар содир бўлганда тўғриҳаракат қилиш ва жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш тўғрисида тушунтиришлар ва кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Журналистларга жамият томонидан ўзларининг инсонпарварлик тамойилларига асосланган фаолияти билан чуқурроқтаништирилди ҳамда аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтожқатламларига тиббий ижтимоий ёрдам кўрсатишда давлат ва жамоат органларига яқиндан ёрдам бериб келаётганликлари таъкидланди.

Ўзбекистон қизил ярим ой жамияти халқаро бўлим мутахассиси АбдуҳалимҲукумовнинг таъкидлашича, ушбу жамиятнинг асосий мақсади аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларни инсонпарварлик ва эзгулик руҳида тарбиялаш, аҳолини фавқулодда вазиятлар юз берганда тўғри ҳаракатланишни ўргатиш ва биринчи ёрдам кўрсатиш кўникмаларини ўргатишдан иборат.

Беш кун давом этган ўқув семинар амалий машғулотлар орқали қизиқарли баҳс мунозараларга бой ўтди. Инсонийлик ва холисликни ўзларига шиор қилиб олган бу жамият фаолиятининг асосий принциплари, улар томонидан амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар, галдаги вазифалар юзасидан фикр алмашилди. ОАВ ходимлари жамият тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Семинар тренинг якунида ўқув машғулотларда фаол иштирок этган журналистларга махсус сертификат ва эсдалик совғалари топширилди.

  Дилмурод Ражабов

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!