Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Қўшма корхонада 50 нафар ёшлар O‘zLiDeP сафига қабул қилинди

Қўшма корхонада 50 нафар ёшлар O‘zLiDeP сафига қабул қилинди

15 сентябрь 2018 йил
344
0

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари "Roison Home white Goods” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонасида ҳам очиқ мулоқот ташкил эттилар.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2013 йил 18-мартдаги "Жиззах махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисидаги” Фармон асосида ташкил этилган мазкур ҳудудда ўтган вақт давомида 19 та замонавий корхона ишга туширилди. Ҳозирги кунда ҳудудда автомобиль ва юк машиналари учун тормоз колодкалари, телевизор, кондиционер, музлаткич, кир ювиш машинаси, микротўлқинли печь каби турли маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Аҳамиятлиси, корхона ишчи хизматчиларининг 60 фоиздан ортиғини вилоятдаги касб-ҳунар коллежларини тамомлаган йигит-қизлар ташкил этмоқда. O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши фаоллари ушбу корхона билан мунтазам алоқани йўлга қўйганлар. Айни пайтда корхонада ўз сафига бирлаштирлагн бошланғич партия ташкилоти фаолият кўрсатмоқда. Унга Жиззах шахар халқ депутатлари Кенгаши депутати, корхона директорининг ўринбосари Абдулазиз Юнусов етакчилик қилмоқда.

Бўлиб ўтган мулоқат чоғида ишчи гуруҳ аъзолари корхона фаолияти, унинг келгуси истиқболли режалари, маслакдошларимиз томонидан амалга оширалаётган ишлар билан яқиндан танишдилар. Мулоқат давомида вилоятдаги касб-ҳғунар коллежлари билан яқиндан амалий ҳамкорлик ўрнатиш, янги ишга қабул қилинадиган ёшларни касбий тайёрлаб бориш, иш унумдорлигини ошириш, ғайратли, билимли, фидойи ёшларни партия сафига жалб қилиш масалалри муҳокама қилинди.

Очиқ мулоқот якунида корхонада меҳнат қилаётган 50 нафар йигит-қизлар тантанали равишда партия сафига қабул қилинди.

Саида Умаралиева

O‘zLiDeP вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар