» » Арнасойда Навоий ворислари аниқланди

Арнасойда Навоий ворислари аниқланди

17 сентябрь 2018 г 2 709 Комментарии: 0

Арнасой туман 8-мактабида "Навоий ворислари” Республика кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Унда ЎзМТДП Жиззах вилояти ва Арнасой туман Кенгашлари, Халқдепутатлари Арнасой туман Кенгаши депутатлари, Арнасой туман Халқ таълими бўлими ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Арнасой туман Кенгашлари иштирок этди.

Танловда умумий ўрта таълим мактабларидан 14 нафар ўқувчи ёшлар танлов шартларида кўзда тутилган энг кўп ғазал ёд олиш, ғазални бехато ва ифодали ўқиш, ғазал матнининг насрий баёни (ёзма шарҳи)ни ярата олиш, ғазал матнидаги тушуниш қийин бўлган сўзларни изоҳлаб бера олиш каби 4 та шартлар юзасидан беллашдилар.

Ҳакамлар ҳайати томонидан танлов 5 балли мезонда баҳоланиши ва туман (шаҳар) босқичида Алишер Навоийнинг камида 30 та ғазалини, ҳудудий босқичида камида 50 та ғазалини ва Республика босқичида камида 70 та ғазалини ёд олган 11 ёшдан 15 ёшгача бўлган ўқувчи ёшлар қатнашиш ҳуқуқига эга эканликлари борасида иштирокчиларга тушунчалар бериб ўтилди.

– Навоийнинг бой шеърий меросини ёд олиш орқали ёшларда ватанпарварлик ва миллийқадриятларимизга ҳурмат туйғусини шакллантириш, ёшларнинг маънавий дунёсини миллий ва умуминсоний ғоялар билан бойитиш, ўзбек мумтоз адабиёти ҳамда ўзбек миллий маънавиятининг ривожланишида Навоий ижодини кенг оммалаштириш керак.-дейди, Халқдепутатлари Арнасой туман Кенгаши депутати Рустам Нурматов.

Ўқувчи ёшлар томонидан навоий ижодига бағишланган тадбирда Навоий ғазалларини намунали ўзлаштиргани учун 2-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Хасанова Гулсанам 3-ўринга, Навоий ғазалларини ифодали ва мазмунли оҳангдорлиги билан мадҳ этиб, иштирокчи ва тамошабинлар қалбини ларзага солган 5-мактабнинг 5-синф ўқувчиси 2-ўринни ва ҳар бирғазалларнинг мазмун моҳиятини очиб бера олиб, энг кўп ғазал ёд олган 7-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Қаршиева Моҳичеҳра 1-ўринларни қўлга киритишди ва ғолиб бўлганлар ЎзМТДП Арнасой туман Кенгаши тамонидан Алишер Навоий китоблари ҳамда дипломлар билан тақдирланди.

Фарида Авазова

ЎзМТДП Арнасой туман Кенгаши

Ижроия Қўмитаси етакчи мутахассиси

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!