Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда ёшлар ҳуқуқбузарлиги олдини олиш бўйича замонавий методлар қўлланилади

Жиззахда ёшлар ҳуқуқбузарлиги олдини олиш бўйича замонавий методлар қўлланилади

20 сентябрь 2018 йил
1 586
0
Таъкидлаш жоизки, 2018 йилнинг 8 ойи давомида Жиззах вилоятида ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича 1640 та тарғибот тадбирлари ўтказилган. 
photo5264889075033287286.jpg
Вилоятда салбий ҳолатнинг олдини олишга қаратилган 264 та тарғибот тадбирлари ташкил этилган бўлиб, уларга 31 мингдан ортиқ ёш жалб этилган. Бироқ, натижа негадир тубдан ўнглангани йўқ. Ҳудуддаги 82 нафар ёш ички ишлар профилактик ҳисобига олинган ва улар билан алоҳида тартибда ишланмоқда.
– Ёшларнинг ижтимоий тармоқлар фаолияти ва интернет клублар ишини тартибга солиш бўйича ҳам вилоятда мавжуд 32 та Интернет клубларида 21 маротаба рейдлар ўтказилди. Аниқланган 5 та салбий ҳолат юзасидан чоралар кўрилган, – дейди Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши бўлим мудири Тўлқин Аҳмедов. – Бундан ташқари, тунги интернет клублар ва дискотекаларда 22 маротаба рейд ўтказганмиз. Мақсадимиз – битта бўлса ҳам ёшлар жиноятчилигига йўл қўймаслик.
Ҳафталик доирасида ёшлар ўртасидаги ушбу муаммога алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ёшлар жиноятчилиги ва суицидларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишларнинг натижадорлигини ошириш мақсадида Зомин, Бахмал, Ғаллаорол туманлари ва Жиззах шаҳридаги таълим муассасалари директор ўринбосарлари, ёшлар етакчилари, психологлар, маҳалла мутахассислари, профилактика инспекторлари (жами 513 нафар) билан "Жиноятчиликка қарши курашиш ва суицидларнинг олдини олишнинг самарали усуллари” мавзусида семинар тренинглар ташкил этилди.
Семинарларни Ёшлар иттифоқи масъул ходимлари, Ёшларга ижтимоий психологик хизмат кўрсатиш маркази ва Тошкент давлат шарқшунослик институти психолог мутахассислари видео материаллар ва презентациялар намойиш этиш орқали интерактив усулларда олиб боришди.
Семинар сўнггида ёшлар билан бевосита ишлайдиган масъуллар ушбу масалада келгусида улар билан ишлаш борасида муҳим кўникма ва тажрибага эга бўлишганини таъкидлашди. Жиноят ва суициднинг биттаси ҳам кўп. Эндиликда семинарда иштирок этган масъул ходимларга тизимидаги ходимларни ҳам шу тахлит ўқитиши ва ёшлар билан ишлашда янги механизм асосида иш юритиши тавсия этилди.
                                                                                                  Гулчеҳра Ашурова, ЎзА
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар