» » “Жиззах” эркин иқтисодий зонаси раҳбари ҳисоботи эшитилди

“Жиззах” эркин иқтисодий зонаси раҳбари ҳисоботи эшитилди

20 сентябрь 2018 г 3 715 Комментарии: 0

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда депутатлар "Эркин Иқтисодий Зоналарфаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4853-сонли фармони ижроси бўйича ҳудудда олиб борилаётган ишлар юзасидан "Жиззах" эркин иқтисодий зонаси директори Мўмин Зоировнинг ҳисоботини тинглади.

Ҳисоботда тингланганидек, ЭИЗ учун Жиззах вилояти Жиззах шаҳридан 363,7 га ер майдони ажратилган бўлиб, жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига "Жиззах” ЭИЗ ҳудудида қиймати 105,7 млн. доллар бўлган 16 та лойиҳа амалга оширилган бўлиб, шундан корхонанинг ўз маблағлари 36,1 млн. долларни, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция 54,4 млн. долларни, банк кредитлари 15,2 млн. долларни ташкил этмоқда.

Ушбу лойиҳалар доирасида 1007 та иш ўринлари яратилган бўлса,2018 ва 2019 йилларда умумий қиймати 319,3 млн. доллар бўлган 12та лойиҳа амалга оширилаётган бўлиб, шулардан 118,5 млн. доллари тўғридан тўғри хорижий инвестиция ҳисобига, 52,3 млн. доллари ўз маблағлари ҳисобига ва 148,5 млн. доллари банк кредити маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилган. Ушбу лойиҳалар доирасида ҳам 1667та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

-2019-2020 йилларда амалга оширилиши кутилаётган умумий қиймати 251,2 млн. доллар бўлган 11та лойиҳа бўйича потенциал инвесторлар билан музокаралар олиб борилмоқда,-дейди ЭИЗ директори Мўмин Зоиров. -Ушбу лойиҳалар доирасида 820 та янги иш ўринлари яратилади.

Шу билан бирга ЭИЗ фаолиятини ташкил этиш, унинг ҳудудида инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга оширишда жиддий камчиликлар мавжуд бўлиб, уларни бартараф этиш учунқуйидагилар таклиф этилади:

Биринчи, ЭИЗни зарур муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси билан таъминлаш масаласи тизимли ҳал этиш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўриш. Хусусан,

электр таъминоти бўйича,

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 июлдаги 190-сонли қарорига мувофиқ қуввати 16,0мВабўлган 110/35/10 "Саноат-1” нимстанциясини реконструкция қилиш;

истиқболдаги лойиҳалар истеъмол талабидан келиб чиққан ҳолда тақсимлаш пункти РП-1 ниқуввати 25,0 мВа бўлган 110/35/10 нимстанцияга алмаштириш;

тақсимлаш пунктлари РП-1 ва РП-2 дан лойиҳаларгача узунлиги 2,8 км бўлган юқори кучланишли кабел тармоғи ўтказиш;

газ таъминоти бўйича,

ишга туширилган ва истиқболли лойиҳалар учун диаметри Д-114 мм, узунлиги 2,4 км бўлган юқори босимли газ тармоғини қуриш;

ишга туширилган ва истиқболли лойиҳалар учун диаметри Д-219 мм, узунлиги 2,8 км бўлган юқори босимли газ тармоғини қуриш;

"Italceramica” МЧЖнинг "Керамогранит ишлаб чиқариш” лойиҳасини "Қишлоққурилишбанк” орқали Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт фонди маблағлари ҳисобига молиялаштириш масаласи ҳал этилмай келмоқда.

ЎзТТФ лойиҳа бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳузуридаги лойиҳаларни бошқариш миллий агентлигининг экспертиза хулосаси тақдим этилишини талаб қилмоқда, агентлик ЭИЗқатнашчиларининг инвестиция лойиҳалари экспертизаси 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сонқарорга мувофиқ экспертизадан озод қилинганлигини таъқидламоқда.(2018 йил 30 июндаги 01/16-2-31-сон хат)

ЭИЗ ҳудудида жойлашган давлат мулки объекти бўлган "Жиззах иссиқлик энерго қурилиш” МЧЖга қарашли бино-иншоатларни тадбиркорлик субъектларига "нол ҳарид қийматида” сотиш масаласи бўйича тегишли чоралар кўришга доир амалий ишлар қилинмоқда.

Йиғилишда ҳисобот бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан партия депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

Саида Умаралиева

O‘zLiDeP вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!