Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Мурожаатлар эътиборсиз қолдирилмайди

Мурожаатлар эътиборсиз қолдирилмайди

21 сентябрь 2018 йил
521
0

Давлатимиз раҳбарининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони асосида Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси томонидан мурожаатларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилган.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бошқарма ва унинг туман (шаҳар) бўлимларига жами 5840 та мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларнинг асосий қисми алимент, қарз ва етказилган зарарни ундириш, электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви юзасидандир. Биргина алимент ундириш билан боғлиқ аризалар 2221 тани ташкил этган бўлиб, 371.333 млн. сўмлик алимент ундирилиши таъминланган.

Мурожаатлар бўйича жами ундирилган сумма эса 1.193.685 млрд. сўмни ташкил этади.

Масалан, "Зангори Неъмат” МЧЖнинг "Жиззах пахта таъминот сервис” МЧЖ ҳисобидан 44.196.700 сўм ундириш ҳақидаги мурожаати Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси томонидан кўриб чиқилди.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида "Жиззах пахта таъминот сервис” МЧЖ ҳисобидан қарздорлик тўлиқ ундириб берилиши таъминланган.

 Жиззах вилоят Мажбурий ижро бюроси

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар