» » Фориш тумани куз – қиш мавсумига тайёрми?

Фориш тумани куз – қиш мавсумига тайёрми?

24 сентябрь 2018 г 2 830 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги «Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018 – 2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс таёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»и қарорида уй-жой фонди, ишлаб чиқариш тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга пухта тайёрлаш, бу борада корхона ташкилот, муассасалар раҳбар ва муассислари олдида турган муҳим вазифалар белгилаб берилган.

Президентимиз қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманимиздаги барча умумтаълим мактабларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш борасида тизимли ишлар олиб бориляпти. Умумтаълим мактабларининг 48 таси кўмир, 7 таси суюқ ёнилғи, 9 та мактаб ва 1 та мактабдан ташқари таълим муассасаси табиий газ билан иситилади.

2018 – 2019 ўқув йили қиш мавсумида умумтаълим мактабларини иситиш учун 2620 тонна кўмир ва 229 тонна суюқ ёнилғи талаб этилади. Айни кунда ажратилган кўмир ва суюқёнилғини келтириш, иситиш тармоқларини жорий таъмирлаш ишлари тизимли олиб борилмоқда.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!