Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда адлия ахбороти брифинги ўтказилди

Жиззахда адлия ахбороти брифинги ўтказилди

18 май 2018 йил
581
0

Ўзбекистон Республикаси "Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан Адлия вазирлиги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Шунга кўра, Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят оммавий ахборот воситалари жумладан, вилоят ва шаҳар телевидениялари, Жиззах радиоси, "Жиззахҳақиқати”, "Жиззах овози”, "Шарқ тонги”, "Адолат ёлқини” газеталарининг мухбирлари иштирокида "Адлия ахбороти” номли брифинг ташкил этилди.

Брифингдан кўзланган мақсад, аҳолинингҳуқуқий онги ва маданиятини оширишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг аҳоли қатламига етказишдан иборат.

Элёр Урдушев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар