» » Жиззахда фирибгарликда айбланган шахс оқланди

Жиззахда фирибгарликда айбланган шахс оқланди

25 сентябрь 2018 г 2 722 Комментарии: 0

Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судида фирибгарликда айбланган шахс оқланди. Бу ҳақда туман суди ахборот хизмати хабар бермоқда.

Дастлабки тергов органи томонидан Отабек Норқўзиев хавфли рецидивист бўла туриб, 2015—2016 йилларда бир нечта ҳолатда бир гуруҳ шахслар бўлиб, фуқароларга тегишли бўлган ер участкаларини сохта ҳужжатлар асосида сотиш ва шу орқали фуқароларнинг пул маблағларини фирибгарлик йўли билан эгаллаш билан шуғулланиб келган.

Отабек Норқўзиев ушбу ҳолатлар учун судланмасдан туриб, 2016 йил июль ойида такроран ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш, такроран, сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш ва ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб ундан фойдаланиш мақсадида қисми тергов органининг 2018 йил 27 майдаги қарорига билан ЖПК 84-моддаси 1-қисмининг 3-банди (вафот этгани муносабати билан)га асосан тугатилган таниши Юсупов Соиб Қудратович билан ўзаро жиноий тил бириктирган.

Улар бир гуруҳ шахслар бўлиб, С.Юсуповга Шароф Рашидов (Жиззах) туман ҳокимининг 2016 йил 18 майдаги 751-сонли қарори билан ер участкаси ажратилмаган бўлса-да, ушбу қарорга илова қилинган рўйхат нусхасига Соиб Юсуповнинг исми-шарифини 12-рақам остида киритиб, ҳужжатни қалбакилаштириб, ер участкаси сотиб олишни маълум қилган Жиззах шаҳри Кўтарма маҳалласида яшовчи Зайниддин Гадоевга туман ҳокимининг 2016 йил 18 майдаги 751-сонли қарорига асосан Неъматилла Маллаевга ажратилган ер участкасини кўрсатиб, унга «бу ер участкаси Соиб Юсуповга тегишли, ҳужжатларни асл нусхасини кейин олиб келиб берамиз, сиз ҳозир уй қураверинг, нархини кейин келишамиз» деб айтиб, уни алдаб, 500 000 сўм пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пулни С.Юсупов билан ўзаро бўлишиб олиб, З.Гадоевга туман ҳокимининг қарори нусхаси, ушбу қарорга илова қилинган С.Юсуповнинг исм-шарифи киритилган рўйхатни ва ер участкалари жойлашув схемасини тақдим қилиб, қалбаки ҳужжатдан фойдаланиб, пулни шахсий манфаатларига ишлатиб юборганликда айбланган.

Суд дастлабки тергов органи томонидан Отабек Норқўзиевга эълон қилинган айбловни суд мажлисида текширилган далиллар мажмуига асосланиб, ўз исботини топмади деб ҳисоблаб, унга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!