Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда саноатни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган матбуот анжумани бўлиб ўтди

Жиззахда саноатни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган матбуот анжумани бўлиб ўтди

26 сентябрь 2018 йил
451
0

Куни кеча Жиззах вилоятида “Вилоятда саноатни ривожлантиришнинг муҳим омиллари, аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларининг бажарилиши” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ганишер Маматқулов журналистларга вилоятда саноатни ривожлантиришнинг муҳим омиллари хусусида ахборот берди.

Таъкидланганидек, айни пайтда вилоятда ялпи ички маҳсулот ҳажми 5 триллион 761 миллиард сўм бўлиб, бунда саноат маҳсулотлари ҳажми 2 триллион 549 миллиард сўмни ташкил этди. Жорий йил 29-30 август кунлари Жиззах инвестиция форуми доирасида имзоланган келишувлар натижасида 2018-2019 йилларда хорижий инвестициялар иштирокида умумий қиймати 1 миллиард 31 миллион долларлик 25 та ҳудудий ва 14 та тармоқ лойиҳалари амалга оширилади.

2018 йилда вилоятда 26 та янги қўшма ва хорижий корхона рўйхатдан ўтиб, бундай корхоналар сони 108 тага етди. Улар томонидан жорий йилда 6,1 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди.

Шундан сўнг вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг бажарилиши борасида сўз юритилди. Айтиб ўтилганидек, вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг шу даврига қадар 30 марта “Бўш иш ўринлари” ярмаркаси ташкил этилган бўлиб, 3776 нафар ишсиз аҳоли бандлиги таъминланди. 

Вилоятда 2018 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш ҳудудий дастури ишлаб чиқилган. Дастур доирасида жорий йилда 18804 нафар иш ўрни яратилиши белгиланди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилоятига ташрифи доирасида белгиланган вазифаларга кўра, вилоятнинг қўшимча имкониятларидан фойдаланиб, қўшимча 36211 та, жами, 55015 та иш ўрни яратиш белгилаб олинган эди.

Матбуот анжуманида журналистлар ўзини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар