Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда ёнғинни  ўчириш  машқи  ўтказилди

Жиззахда ёнғинни  ўчириш  машқи  ўтказилди

27 сентябрь 2018 йил
1 664
0

Жиззах вилояти ҳокимлиги, Жиззах вилояти ИИБ, вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ҳамда бошқа тезкор хизматлар билан ҳамкорликда Жиззах шаҳрида жойлашган “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли юк тушириш станциясида ёнғин ўчириш амалий тактик машқи ўтказилди.

Ўқув машқининг асосий мақсади – масканда фавқулодда вазиятлар юзага келганда маскан рахбарияти ва навбатчи масъул ходимлари томонидан тезкор тадбирларни амалга оширишдаги амалий ҳаракатларини ривожлантириш, ёнғин ўчириш гарнизонининг жанговар тайёргарлиги, уларнинг ёнғин ўчириш имкониятини ошириш, ёнғин ўчириш раҳбарларининг ва  навбатчи смена  шахсий таркибини ўта мухим ва тоифаланган масканларда хар қандай вазиятларда ўз олдига қўйилган жанговар вазифаларни бажариш қобилиятини кучайтириш ҳамда махсус хизматлар билан ҳамкорликдаги ҳаракатларни мувофиқлаштиришдан иборат бўлди.

Ўқув машқига объектнинг кўнгилли ёнғин ўчириш дружинаси ходимлари, Жиззах шаҳар ЁХБ 1-сон ХЁХҚлардан 3 та, 2-сон ХЁХҚдан 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари шахсий таркиби, вилоят ИИБ ЁХБ ходимлари, вилоят ФВБ, туман ИИБ тезкор тергов гурухи, қўриқлаш бўлими, туман газ ва электр тармоқлари, тиббий хизмат ходимлари жалб этилди.

Шароф ШУКУРОВ

Жиззах вилояти ИИБ ЁХБ бошлиғи,

подполковник

Рустам СУЯРОВ

Жиззах вилояти ИИБ ЁХБ муҳандиси,

катта лейтенант

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар