» » Жамоатчилик назорати - қонунийликни таъминлаш механизми

Жамоатчилик назорати - қонунийликни таъминлаш механизми

28 сентябрь 2018 г 3 783 Комментарии: 0

Жамоатчилик назорати мамлакатимизда узоқ тарихий илдизларга эга.

Чунончи, у азал-азалдан оқсоқоллар Кенгаши кўринишларида намоён бўлиб келган. Бу Кенгашлар маҳаллалардаги ободонлаштириш, одамлар муаммоларини ҳал этиш, ўзини-ўзиҳимоя қилиш, огоҳ бўлиш,фарзандлар тарбиясига бефарқ бўлмаслик ва бошқа жамоат ишлари билан шуғулланадиган жамоатчилик тузилмаси ҳисобланган.

Мамлакатимиз мустақиллика эришгандан сўнг ва ўтган вақт мобайнида жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий шакллари ва услублари яратилди ҳамда фаолиятни амалга ошириш учун қатор қонунчилик базаси яратилди.

Фуқароларнинг фаоллиги, ижтимоийҳодисаларга дахлдорлик ҳиссининг ортиши ҳамда ҳар бир давлат хизматчисининг ўз фаолияти жамоатчилик назорати остида эканлигини чуқур ҳис этиб бориши фуқаролик жамияти шаклланиши жараёнининг муҳим шартларидандир. Яъни давлат органлари халққа ўз сиёсати, ҳаракатларини тушунтириб бериши, унинг олдидаҳисобот бериб бориши лозимдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июлда Давлат органлариҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида ПҚ-3837-сонҚарори қабул қилинди. Қарорга асосан,

-Давлат органи ҳузуридаги жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари, функциялари, ваколатларини ва фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди;

-Жамоатчилик кенгаши ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланиши белгиланди;

-Жамоатчилик кенгаши давлат органининг марказий аппарати ҳузурида ташкил этилади ва унинг фаолияти мазкур давлат органининг барча ҳудудий бўлинмалари ҳамда тасарруфидаги ташкилотларига татбиқ этилади;

-Жамоатчилик кенгаши давлат органи раҳбарининг қарори билан ташкил этилади;

-Жамоатчилик кенгашининг қарорлари тавсиявий хусусиятга эга ҳисобланади.

Жамоатчилик кенгаши ўз зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

-давлат органининг фаолиятига доир масалалар юзасидан фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ташаббуслари ҳамда мурожаатларини кўриб чиқишда иштирок этади, шунингдек, уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат органига тегишли таклифлар киритади;

-давлат органининг фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини таҳлил қилади, шунингдек,ҳамкорликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

-давлат органи фаолиятига тааллуқли унинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва қарорларини такомиллаштириш, улардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, шунингдек, киритилган таклифларни мазкур давлат органи ходимлари ўртасида муҳокамақилишга бағишланган тадбирларни ташкил этишда қатнашади;

-давлат дастурлари лойиҳаларини, тадбирлар режаларини ва давлат органи фаолиятига тааллуқли, шу жумладан коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар тайёрлайди, қабул қилинган дастурларни амалга оширишда ваколатлари доирасида иштирок этади, бажарилган ишларнинг самарадорлигини таҳлилқилади, шунингдек, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

-давлат органи раҳбарлари ва ходимларининг фуқаролар билан учрашувларини, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш билан боғлиқишларни ташкил этишда, шу жумладан жойларга бориб ташкил этишда қатнашади, уларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг ўтказади;

-давлат органи ходимлари ва улар оилаларининг уй-жой, ижтимоий-маиший, хизмат шарт-шароитларини, уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш шароитларини яхшилашда, шунингдек, ишдан бўшатилган ёки захирага олинган ходимларни ижтимоий ва касбий мослаштириш муаммоларини ҳал этишда кўмаклашади;

-ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш масалалари бўйича давлат органи ходимлари ўртасида кенг тушунтириш ишларини ташкил этади;

-давлат органида, унинг ҳудудий бўлинмаларида ва тасарруфидаги ташкилотларида соғлом ишчанлик муҳитини ривожлантириш, қонунийликни, юксак ҳуқуқий маданият ва ахлоқийликни таъминлаш, ходимларда Ватанга содиқлик руҳини ва қонунларга бўлганҳурматни кучайтириш, уларни ижтимоий, сиёсий, руҳий ва маънавий-маърифий камол топтириш, шунингдек, мазкур соҳадаги илмий-маърифий ва ўқув адабиётларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

-мамлакатда ва хорижда кенг жамоатчиликни давлат органи фаолиятини ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар ҳақида мунтазам равишда хабардор қилишни таъминлайди ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

-давлат органи фаолиятига бағишланган илмий-назарий ва илмий-амалий конференциялар, семинарлар, давра суҳбатларини ташкил этишда иштирок этади;

-давлат органи фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш бўйича бажарилаётган ишларнинг натижаларини таҳлил қилади, уларнинг самарадорлигини ошириш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

-ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда фуқаролар биланҳамкорликқилади.

Жамоат назорати жамиятда ижтимоий адолат қарор топиши учун шахс, жамият ва давлат алоқаларида мувозанат, тенглик, ўзаро масъулият ва жавобгарликка хизмат қилувчи асосий омил ҳисобланади. Мазкур институт инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари нафақат давлат томонидан кафолатлангани, балки давлат органлари фаолиятида устивор аҳамиятга эга эканлигини таъминлайди ва бунда жамоатчилик назоратининг мавжудлиги сиёсийҳокимиятнинг том маънода халқ қўлида бўлишининг кўрсаткичи ҳисобланади.

Жамоатчилик кенгашининг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат этиб белгиланди.

-давлат органи томонидан ташкил этиладиган бўлажак очиқ ҳайъат мажлислари ва бошқа оммавий тадбирлар тўғрисидаги ахборотни олдиндан олиш ҳамда мазкур тадбирларда иштирок этиш;

-давлат органининг, жумладан унинг ҳудудий бўлинмалари ва тасарруфидаги ташкилотларининг бинолари (хоналари) ва бошқа объектларини давлат органи томонидан белгиланган тартибда бориб кўриш;

-давлат органи, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тасарруфидаги ташкилотлари раҳбарларига жамоатчилик кенгаши ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклифлар киритиш;

-давлат органи фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш учун зарур бўлган давлат органининг ахборотлари, статистика ва бошқа материалларини белгиланган тартибда олиш;

-давлат органининг қонун ижодкорлиги фаолиятида, давлат органи томонидан ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик ва экспертлар муҳокамасини таъминлашда иштирок этиш;

-жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларига давлат органи томонидан берилган жавобларнинг сифатини танлаб олган ҳолда таҳлил қилиш;

-давлат органи ходимларининг розилиги билан уларнинг уй-жой, ижтимоий-маиший ва хизмат шарт-шароитлари билан танишиш;

-жамоатчилик кенгаши мажлисларида муҳокама қилинадиган масалаларни ёритиш бўйича оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш;

-юклатилган вазифаларни бажариш учун конференциялар, форумлар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил этиш.

Жамоатчилик Кенгашининг тўкис ишлаши кўп жиҳатдан фуқароларнинг ҳуқуқий онгига, жамоатчилик фикри кучига ҳам боғлиқ. Шу сабабли жамоатчилик назорати институтининг амалда ишлаши учун мамлакатимизда яшайдиган ва шу гўзал Ўзбекистонимизни ўзига Ватан деб биладиган ҳар бир фуқаронинг сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий фаоллигини ошириш талаб этилади. Бунинг учун ҳар бир маҳаллада, ҳар бир жамоада, оммавий ахборот воситаларида жамоатчилик назорати хусусида доимий тарғибот ишларини олиб бориш керак.

С.Сатторов, Ж.Бобобеков

ФЖШМҚМИ вилоят ҳудудий

бўлинмаси ходимлари

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!