Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови ўтказилди

Жиззахда “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови ўтказилди

18 май 2018 йил
690
0

O`zLiDePнинг истиқболли лойиҳаларидан бири – "Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Жиззах шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Унда шаҳарда турли соҳаларда фаолият юритаётган 37 нафар тадбиркор аёллар иштирок этишди.

Ҳакамлар ҳайъати иштирокчилар томонидан тақдим этилган лойиҳаларни баҳолашда инновацион ғоя ва технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришни маҳаллайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш, кўп тармоқли ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва албатта доимий иш ўринлари яратишдаги фаоллигига алоҳида эътибор қаратилди.

- Асаларичилик, балиқчилик, паррандачилик, боғдорчилик ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият олиб бормоқдамиз, - дейди кўрик-танлов ғолиби "ЕL Дiyor” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Мавжуда Ибрагимова. – Ҳозирга кунда 16 нафар доимий, 30 нафар мавсусмий иш ўрни яратишга муваффақ бўлдик.

Танловда жиззахлик тадбиркор аёлларнинг ишбилармонлик, маҳорат, изланувчанлик, чеварлик, пазандалик намуналари кўргазмасида "Маржона Қандолат” ОК раҳбари Дилором Бобоқулова иккинчи, якка тартибдаги тадбиркор Дилфуза Тошбекова учинчи ўринларга лойиқ, деб топилиб кўрик-танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

4 номинация бўйича, "Ташаббускор аёл” номинацияси ғолиби Наргиза Тўйчиева, "Битирувчиқизларга энг кўп иш ўрни яратган ишбилармон аёл” номинацияси ғолиби Сайёра Жўраева "Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли” номинацияси ғолиби ҳунарманд Мапура Ризаева "Замонавий тадбиркор аёл портрети” номинацияси ғолиби Дилдора Каримова номинациялар бўйича ғолиб деб эълон қилинди ва O`zLiDeP вилоят Кенгашиниг диплом ва эсталик совғалари топширилди.

Саида Умаралиева

O`zLiDeP вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати котиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар