» » Жиззахда Корея Фестивали ҳафталиги ўтказилади

Жиззахда Корея Фестивали ҳафталиги ўтказилади

02 октябрь 2018 г 2 847 Комментарии: 0

Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси Ўзбекистоннинг гўзал ва мафтункор табиати билан машҳур бўлган Жиззах вилоятида 3-5 октабрь кунлари “Корея Фестивали–2018” Корейс маданияти тадбирлари ўтказилади.

Хусусан, 3 октабрь куни соат 10:00 Жиззах вилоят мусиқали драма театрида Жиззах вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Корея ва Ўзбекистон дўстлиги” мавзусида бошланғич синф ўқувчилари ўртасида расм чизиш танлови бўлиб ўтади.

Шу куни соат 16:00 да Жиззах вилоят мусиқали драма театрида “Корейс филмлари фестивали”нинг очилиш маросими ўтказилади.

Унда Кореянинг анъанавий жанг санъати ва замонавий рақсларини уйғунлаштирган машҳур “JUMP” мусиқий тамоша гуруҳи ва Ўзбекистонлик Корейс диаспораси вакилларининг “Koryo” ансамбъли ўз тамошалари билан иштирок этади.

 “Корейс филмлари фестивали” 3 октабрдан 5 октабрга қадар давом этиб, “Ғаройиб туш”, “Ветеран” ва “Ким Сон Даил-дарёни сотган йигит” филмлари намойиш этилади.

“Корейс филмлари фестивали”ни очиб берувчи “Ғаройиб туш” номли филм ўлим фариштасининг тасодифий хатоси туфайли бевақт вафот этган аёлнинг оиласига қайтариш жараёнида оила муҳаббати ва унинг нақадар муқаддаслигини таъсирли ва комедик равишда ифодалаб бериб, миллионлаб корейс тамошабинларининг муҳаббатини қозонган филм ҳисобланади.

Корейс миллати каби оилани муқаддас деб улуғлайдиган ўзбек халқида ҳам катта таассурот қолдиради деган умиддамиз.

2017-йиль ноябрь ойида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифидан сўнг икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари янада ривожланиб бораётган бир паллада “Корея Фестивали–2018” тадбирларининг ўтказилиши Жиззах вилояти аҳолисининг корейс маданиятига бўлган қизиқишини ва Корея ҳақидаги тушунчаларини янада ошириб, Корея Республикаси ва Жиззах вилояти ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамловчи омил бўлиб хизмат қилишига умид қиламиз.

(Ҳурматли оммавий ахборот воситаси вакиллари мазкур ҳафталикнинг презз-релизи ва дастурини сайтнинг презз-релиз бўлимидан юклаб олишингиз мумкин.)

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!