» » 2019 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида қарор лойиҳаси

2019 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида қарор лойиҳаси

25 сентябрь 2018 г 3 014 Комментарии: 0

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг “2019 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан 2019 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланиши мумкин.

Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 9 ноябрдаги 6-мб-сон “2018 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 20 февралдаги 1-мб-сон ““2018 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 16 апрелдаги 3-мб сон “2018 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорнинг 6-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарори;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 30 майдаги 4-мб-сон “2018 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорнинг 99-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарори.

Ушбу қарор 2019 йил 1 январдан кучга кириши мўлжалланган.

Зомин тумани статистика бўлими бошлиғи К.Келдибеков

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!