» » Жиззах пахта далаларидан хушхабар

Жиззах пахта далаларидан хушхабар

04 октябрь 2018 г 3 420 Комментарии: 0

"Қозоғистон” сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудидаги "Ғайрат даласи омад” фермер хўжалиги деҳқонлари пешқадамлар сафида давлатга пахта сотиш шартномавий режасини бажардилар.

Давлат омборларига 42,6 тонна сифатли пахта етказиб берилди. Ҳосилни қисқа фурсатда йиғиштириб олишда маҳалладан ёрдамга чиққан теримчиларнинг хизматлари катта бўлди.

Шунингдек, "Самарқанд” сув истеъмолчилар уюшмасидаги "Оқтепа қирлари” фермер хўжалиги аъзоларининг ҳам юзлари ёруғ бўлди. Аҳил жамоа томонидан қабул масканига режадаги 35,9 тонна ўрнига 42,4 тонна ҳосил топиширилиб, давлат буюртмаси 118 фоизга бажарилди.

"Жиззах ҳақиқати”газетаси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!