Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Форишнинг энг фаол аёли аниқланди

Форишнинг энг фаол аёли аниқланди

05 октябрь 2018 йил
592
0

Ўзбекистон халқ демократик партияси туман кенгаши томонидан «Ўз ХДПнинг энг фаол аёли» кўрик-танлови ташкил этилди.

Кўрик-танлов аввалида «Трастбанк» туман бўлими бошқарувчиси Лазиз Норматов аёллар ўртасида тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни йўлга қўйиш, бу борада тижорат банклари томонидан ажратилаётган имтиёзли кредитлар ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Шунингдек, тадбирда шоира, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Венера Ибрагимова ҳам сўз олиб, оилада аёлларнинг ўрни, қизлар тарбиясига эътиборни кучайтириш, ёшлар ўртасида миллий анъаналаримизга мос бўлмаган салбий ҳолатларга барҳам беришга доир масалаларга тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг ЎзХДП аъзолари бўлган 4 нафар фаол 3 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Кўрик-танловда барча шартларни аъло даражада бажарган 59-умумтаълим мактаби кутубхоначиси Дилбар Темирова биринчи ўринни эгаллаб, «ЎзХДПнинг энг фаол аёли» деган номни қўлга киритди. Умида Тур\унова ва Дилноза Қурбоноваларга иккинчи ўрин, Ирода Сунатовага учинчи ўрин насиб этди.

Танлов якунида 15 нафар ёшлар ЎзХДП сафига қабул қилиниб, уларга партия гувоҳномалари топширилди.

Зафар ҚУЛМАТОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар