Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Фоторепортаж: Жиззахда ёш фермерлар билан учрашув ўтказилди

Фоторепортаж: Жиззахда ёш фермерлар билан учрашув ўтказилди

19 май 2018 йил
546
0

Ўзбекистон ёш фермерлар Кенгаши вилоят бўлими ва вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши билан ҳамкорликда Пахтакор тумани Самарқанд ҚФЙ "Анвар.А” фермер хўжалигининг дала шипонида "Ёш фермерлар иновацион ривожланиш йўлида” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарнинг алоҳида ажралиб турган аҳамиятли тарафи дала шийпонида очиқ осмон остида фермерлик фаолиятига ҳамоҳанг тарзда ўтказилди. Вилоятимизнинг ҳар бир туманларидан келган жами 150 нафардан ортиқ ёш фермерларимиз ўзларини қизиқтирган ва қийнаётган савол ва муоммоларга жавоб олиш билан биргаликда фермерликка оид амалий билимларини яна бир бор мустаҳкамлади.

Илмий-амалий семинарда Ўзбекистон фермер, дэҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг биринчи ўинбосари Жаҳонгир Пўлатов, Пахтакор туман ҳокими Шукурулло Бобоев, вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Анарбой Эшматов, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Дилмурод Худайшукуров, "Агрокимё стансияси Жиззах филиали” МЧЖ директори Фахриддин Суюндиков, Вилоят "Агросервис” МТП, МЧЖ раиси Аҳмадбой Қўлдошевлар иштирок этдилар.

-Мен бу сўзниқайта қайта такролайман, мана бу ерга йиғилганларнинг асосийси ёш фермерлар, биринчи галда ерни севиш керак, меҳр бериш керак иккинчидан, ишчилар учун етарли шарт шароитлар яратиб бериш керак, иновацион техналогияларни жорий қилиш керак шундагина замонавий фермерга айланишимиз фаолиятда юксак натижаларга эришишимиз мумкин дейди, -Пахтакор ҳокими Шукурулло Бобоев.

Шунингдек, семинар давомида Ёш фермерларимиз томонидан берилган "Пахта майдонида печакка қарши қандай перепаратлардан фойдаланиш лозим?”, "Помидор куясининг экинларга салбий таъсири ва уни бартараф этиш йўллари ” каби саволларга мутахассислар томонидан жавоб олдилар.

Элдор Наврўзов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар